UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  11 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Ўзбек футболи фахрийси Николай Любарцев хотирасига бағишланади Янгиликлар

Ўзбек футболи фахрийси Николай Любарцев хотирасига бағишланади

Аччиқ, қайтариб бўлмайдиган йўқотиш. Қайғули ва қабул қилиш қийин хабар...

ЎФА фахрийлар кенгаши чуқур таассуф билан маълум қиладики, кеча, 2023 йил 12 июнь куни СССР спорт устаси, ўзбек спорти фахрийси, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби собиқ дарвозабони Николай Семенович Любарцев 81 ёшда вафот этди. Биз ажойиб ёрқин инсон, меҳрибон эр, ота, бува, ишончли дўст, ёшларнинг устозини йўқотдик... Николай Семенович ҳамиша ўз касбига садоқат намунаси бўлиб келган. Унинг ҳаётий куч-ғайрати, қувноқлиги, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини абадий эслаймиз.

У ҳақида ўтган замонда гапириш оғриқли. "Бўлган" деб ёзиш қийин...

Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши йўқотишдан қайғуда ва оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Тошкент, 12.06.2023 йил.

***


Биз ақл-заковат, аристократия, билим, юксак маданият ва донолик ҳақида гапирганда, барчамиз ҳурмат қиладиган Николай Семенович Любарцевни хаёлга келтирамиз.


Фақат шундай дарвозабон учун устунларда атиргуллар гуллайди!

(Евгений Евтушенко).


Одатда футболда шон-шуҳратнинг катта қисми ҳужумчиларга тушади, аммо муваффақиятга эришган футбол жамоасини асаблари пўлатдек ва тезкор реакцияларга эга тажрибали дарвозабонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбекистонлик футбол мухлислари дарвозабон Николай Семенович Любарцевни шундай эслашади.

Николай Любарцев 1942 йил 1 ноябрда жаҳон адабиёти классикаси, буюк ёзувчи Антон Павлович Чеховнинг ватани Таганрог шаҳрида туғилган. Саккиз йиллик мактабни тугатгач, у шаҳар касб-ҳунар билим юртида токарлик бўйича таҳсил олди ва меҳнат фаолиятини "Красний гидропресс" заводида бошлади. 1963 йилда Николай Ростов на Донудаги кечки гимназияни тамомлаган. 1970 йилда Тошкент жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаган. СССР спорт устаси, СССР Кубоги финалчиси 1967/68.

Николай болаликдан футбол ўйнашни яхши кўрарди, 14 ёшида у "Крилья Советов" шаҳар жамоаси қошидаги ўсмирлар спорт мактабига қабул қилинди. Унинг биринчи футбол мураббийи Михаил Калибар эди. Бўлажак дарвозабон профессионал фаолиятини марказий ҳимоячи сифатида бошлаган, шунга қарамай, яхши дарвозабон ҳам бўлган... 1960 йилда "Торпедо" (Таганрог) бош мураббийи Виктор Борисенко ўша пайтда иккинчи лига "B" синфида ўйнаган Николайни ўз жамоасига таклиф қилди. Бу сафар у дарвозабон лавозимини доимий равишда эгаллади...

Николай Любарцев ўша даврлардаги дарвозабон сифатидаги илк ўйинларни, 1961 йилги мавсум очилишини қизиқиш билан эслади. Мураккаб беллашувда таганрогликлар Владикавказнинг "Спартак" клубини 2:1 ҳисобида, Грознийнинг "Терек" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Ушбу учрашувларда жамоанинг етакчи футболчилари, Украина ва Совет футболининг бўлажак юлдузлари Виктор Гетманов ва Всеволод Нечаев ажойиб ўйнади. Йил якунида "Торпедо" жамоаси 3-ўринни эгаллади.

1962 йил бошида СКА Ростов-на-Дону бош мураббийи Петр Шербатенько ўз жамоасига ўша пайтда иттифоқ чемпионатининг юқори дивизионида муваффақиятли ўйнаётган ёш, истеъдодли дарвозабон Николай Любарцевни таклиф қилди. Аммо чемпионат бошланишидан олдин Шербатенько ўрнига таниқли мураббий Виктор Александрович Маслов келди. Янги мураббий билан биргаликда бутун армия жамоасини ёшартириш ва қайта қуриш ишлари бошланди. 1963 йилда клуб энг кўп гол (73 та) урган ҳолда 4-ўринни эгаллади.

Энди Николай Любарцев ўша даврнинг энг машҳур футболчилари Виктор Понедельник, Олег Капаев, Юрий Мосалив, Виктор Одинцов ва бошқалар билан бирга ўйнай бошлади. Ўшанда яхши ўйнаган ёш Николай биринчи бўлиб Иттифоқнинг ёшлар жамоасига, кейин эса катталар ўртасидаги Россия терма жамоасига чақирилди. У ёшлар таркибида илк бор "Пахтакор"нинг машҳур ҳужумчиси Биродар Абдураимов билан учрашди. РСФСР терма жамоаси учун ўйинлар пайтида у СССР спорт устаси бўлди. СССР ёшлар терма жамоаси таркибида Швециядаги нуфузли халқаро мусобақада иштирок этди.

1963 йилги мавсум якунида СКА футболчилари СССР чемпионатида 4-ўринни банд этишди. Уларга бронза медалларини олишга бир очко камлик қилди...

Чемпионатдан сўнг жамоа Африканинг Гвинея ва Мали давлатларига йўл олди. 1964 йилда Қора денгиз соҳилидаги Гагра шаҳрида Киевнинг "Динамо" жамоасига қарши мавсумолди синов ўйинида Николай Любарцев тиззасидан жиддий жароҳат олди ва у операция столига ётди... Йил охирида Виктор Маслов жамоаси яна "Динамо" (Москва), "Спартак" (Москва) ва "Динамо" (Минск)дан кейин 4-ўринни эгаллаб, бронза медалларини олишига жуда оз қолди... Ростовликлар ЦСКА (Москва), "Динамо" (Тбилиси), "Зенит" (Ленинград), "Динамо" (Киев), "Торпедо" (Москва)ни ортда қолдиришган.

Жароҳатдан сўнг Николай Любарцев машғулотларни давом эттирди ва ўзининг жонажон "Торпедо" (Таганрог) жамоасида ўйнай бошлади. Кўп ўтмай, армияликлар янги устози Иосиф Иосифович Бецнинг таклифи билан Любарцев СКА Ростов на Донуга қайтарилди.

Совет футболи мэтри Михаил Якушин истеъдодли дарвозабоннинг ўйинига эътибор қаратди. 1965 йилги мавсум якунида "Пахтакор" бош мураббийи Михаил Якушин талаби билан Николай Любарцев Ўзбекистон пойтахтига етиб келди. Дастлабки икки мавсумда Николай Любарцев "Пахтакор"нинг афсонавий дарвозабони Юрий Пшеничниковнинг ўринбосари сифатида ўйнади. 1968 йилдан Николай "Пахтакор"нинг асосий дарвозабони бўлди, чунки Пшеничников ЦСКА (Москва)га ўтди.

1968 йилда у 37 марта майдонга тушган ва мамлакат кубогида "Динамо" (Батуми), "Сокол" (Саратов),   "Заря" (Луганск) ва "Шахтёр" (Донецк) устидан қозонилган ғалабаларда унинг улуши катта бўлган. Тўплар фарқига эътибор беринг – 8:2. Фақатгина Москвада бўлиб ўтган финал учрашувида "Пахтакор" жамоаси ҳимоячиларнинг хатолари эвазига Москванинг "Торпедо"сига минимал 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди...



1969 йилда Николай Семеновичнинг шахсий ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди, Тошкентда у севгисини учратиб, уйланди. У турмуш ўртоғи Вазирахон Любарцева билан Виктория ва Анжелика исмли икки қизни тарбиялаб, вояга етказди.

"Пахтакор" сафида етти мавсум тўп тепган Николай Любарцев олий лигада 122 та ўйин ўтказди. "Пахтакор" таркибида Руминия, Польша, Болгария, Япония, Ироқ, Афғонистон, Ливан, Серра-Леоне, Кения, Эфиопия, Куба ва бошқалар футбол клублари билан халқаро ўйинларда (шу жумладан, сафар ўйинларида) қатнашган. 1971 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубини ёшартириш бошланди. Тажрибали футболчилар ўрнини Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Алим Аширов каби умидли ёшлар эгаллаган бўлса, бироздан кейин уларга Константин Баканов, Васились Хадзипанагис ва бошқалар қўшилди. 30 ёшли Николай Любарцев ўз ўрнини ёшларга бериб, "B" тоифасидаги жамоаларда ўйнаш қарорига келди. 1972-1975 йилларда Павлодарда (Қозоғистон) "Трактор" жамоаси шарафини ҳимоя қилди. 1972 йилда павлодарликлар Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритди. 1973 йилда эса "Трактор" ҳудудий турнирларда ғолиб бўлди (2-лига). 1975 йилда "Пахтакор" бош мураббийи Вячеслав Соловьёв тажрибали дарвозабон Николай Любарцевни Тошкентга қайтарди. "Пахтакор"да бир йил тўп тепган Николай Любарцев 34 ёшида мураббийликка ўтди.

1977 йил охирида унинг собиқ жамоадоши "Хонқа" (Хоразм) клубига мураббийлик қилган Сергей Доценко Николай Любарцевни мураббийлар штабига таклиф қилди. Келажакда Олег Бугаев, Александр Тарханов, Ахрол Иноятов, Баҳодир Ибрагимов ва бошқалар каби таниқли мураббийлар билан ҳамкорликда ишлаган. 1984 йилда "Бешкент" (Қашқадарё вилояти, Бешкент) футбол клубини бошқарган. Қашқадарёнинг "Бешкент" жамоасини бошқарган йилларида жамоавий чемпионликни қўлга киритиб, иттифоқ чемпионати иккинчи лигасига йўлланма олди. Кейинчалик "Касансаец" (Наманган вилояти, Косонсой), "Пахтакор" (Тошкент) клубларида фаолият олиб борди. "Пахтакор" мураббийлар штабидаги иш фаолияти давомида тошкентликлар биринчи марта республика чемпионлиги ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Любарцев "Янгиер" (Сирдарё вилояти, Янгиер), "Зарафшон" (Навоий вилояти, Навоий), "Навбаҳор" (Наманган вилояти, Наманган), Ғузор (Қашқадарё вилояти, Муборак), "Металлург" (Тошкент вилояти, Бекобод) клубларида ҳам мураббий бўлиб ишлаган.

Хотира – абадий, хотира – мангу!


Мавлон Шукурзода

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика