UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  9 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  6 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Ўзбек футболчилари ҳам энди Red Button иловасидан фойдаланади, Coca-Cola Суперлига 4-турида махсус акция ўтказилади Янгиликлар

Ўзбек футболчилари ҳам энди Red Button иловасидан фойдаланади, Coca-Cola Суперлига 4-турида махсус акция ўтказилади

Сўнгги йилларда келишилган ўйинларга қарши кураш ҳамда уларнинг олдини олиш борасида жиддий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ЎзПФЛ келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан яқиндан ҳамкорлик олиб бормоқда. ЎФА қошида юқоридаги каби ҳолатларни аниқлаш мақсадида алоҳида махсус инспекция ташкил қилинган бўлиб, мазкур инспекция бу борада қатор далиллар тўплаб бормоқда.

2020 йилнинг 11 сентябрь куни ФИФА ва Халқаро Профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси (FIFPRO) ўртасида келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича келишув имзоланган. Мазкур келишув доирасида Players Red Button (футболчиларнинг қизил тугмаси) иловаси ишлаб чиқилган. Ушбу илова смартфонларга ўрнатилади ва ундан фақатгина профессионал футболчилар фойдаланади. Илова ёрдамида футболчи келишилган ўйинлар билан боғлиқ ҳолат ёки маълумотларни сезган тақдирда, бу ҳақида исми ошкор этилмасдан, хавфсиз ва аноним тарзда хабар бериш имкониятига эга бўлади.

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ишчи гуруҳ ташкил қилди. Ишчи гуруҳ Players Red Button иловаси ҳақида клублар футболчиларига тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда футболчиларга ушбу иловадан фойдаланиш кўникмаларини ўргатади.

Қолаверса, Coca-Cola Суперлиганинг 4-тури доирасида махсус акция ўтказилади. Унда учрашувлар олдидан жамоалар футболчилари ҳамда ҳакамлар бригадаси Red Button иловаси фонидаги “Ҳалол футбол” шиори остида биргаликда суратга тушади ва келишилган ўйинларга қарши биргаликда курашишга чорлашади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика