UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  4 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  3 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  10 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  56 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  122 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2

Озарбайжон чемпионати муддатидан олдин якунланди. Гадоев жамоаси янги мавсумда Европа Лигасида қатнашади Янгиликлар

Озарбайжон чемпионати муддатидан олдин якунланди. Гадоев жамоаси янги мавсумда Европа Лигасида қатнашади

Озарбайжон футбол федерацияси ижроия қўмитаси (AFFA) коронавирус инфекцияси туфайли чемпионатни муддатидан олдин тугатишга қарор қилди.

Чемпионат март ойи ўрталарида тўхтатилган эди ва жами 20та тур ўйинлари ўйналган эди. Рестарт эса 21 июнга режа қилинганди.

Қўмита қарорига кўра, мамлакат чемпиони ва УЕФА мусобақаларида иштирок этувчи жамоалар ҳозирги ўринларга қараб белгиланади.

8та жамоа иштирок этадиган чемпионатда Агдамнинг "Карабах" жамоаси чемпион бўлди, иккинчи ўринни Бокунинг "Нефтчи", учинчи ўринни эса ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев ҳаракат қиладиган Бокунинг "Кешля" жамоаси эгаллади. Гадоев клуби Европа Лигасининг саралаш ўйинларида иштирок этади.

Шунингдек қарорга кўра, 2019/20 йилги мавсум натижаларига кўра, ҳеч бир клуб премьер-лигани тарк этмайди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика