Озарбайжон ёшлар терма жамоаси аъзоси Ўзбекистонда ҳакам?

Nadirkhuja Yuldashev
17 янв 2014, 16:43
Куни кеча "Бунёдкор" ва "Металлург" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувни бош ҳакам сифатида 1994 йилда таваллуд топган Аскер Нажафалиев бошқарди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, бу ҳакам 2013 йилги мавсумда "Андижон" сафида футболчи сифатида тўп сурган. 2011/12 йилларда эса"Ростов"жамоаси ёшлари сафида ҳаракат қилган. Маълумотлар уни Россия фуқароси эканлигини кўрсатади. Архив маълумотларига таянадиган бўлсак, бу ёш ҳакам Озарбайжон (U-19)терма жамоаси сафидаги йиғинларда ҳам иштирок этган. Унга қадар эса "Рубин" ёшлар жамоасида 60-рақамда тўп тепган. 2010 йил футболчиОзарбайжон ўсмирлартерма жамоаси таркибида Кишинёвда ўтказилган мусобақада ҳам қатнашган.

Бу ҳакам Ўзбекистонда қанчалик профессионал тарзда фаолият олиб боришини вақт кўрстади. Аскер Нажафалиев барчага таниш собиқ ҳакам, бугунги кунда назоратчи лавозимида фаолият олиб бораётган Сардор Нажафалиевнинг фарзанди ҳисобланади.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф