Ўтган ёзда Рейна "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин эди
09 ноя 2013 12:26
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/106284_original.jpg)
![](/upload/storage/106284_220.jpg)
Ўтган ёзда Рейна "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин эди
"Наполи" дарвозабони Пепе Рейнанинг отаси Мигель ёзда "Барселона" билан музокара ўтказганини тан олди.
– Бир неча ой олдин Пепе "Барселона" билан музокара ўтказганди. Улар ҳатто келишувга ҳам эришишганди. Аммо Вальдеснинг клубда яна бир йилга қолиши ҳақидаги хабардан сўнг барчаси ўзгариб кетди. "Барса" дарвозабон қидиришни тўхтатди, ўғлим эса "Наполи"га ўтди, - дейди Мигел Рейна Marca нашрига.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар