UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  3 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Отабек Зокиров: “Энг муҳими бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим” Янгиликлар

Отабек Зокиров: “Энг муҳими бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим”

Жорий мавсум “Динамо” таркибида энг кўп ўйин ўтказган Отабек Зокиров бўлди.

Иқтидорли футболчи 30та учрашувда иштирок этиб, бу борада бошқа жамоадошларини ортда қолдиришга эришди. Фарғоналик футболчи “Нефтчи” клуби тарбияланувчиси саналади. Айни пайтда Зокировга олий лиганинг айрим клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Отабек билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Отабек, бу йилги чемпионатда 30та ўйин ўтказдингиз. Бу жиҳат менимча ҳар қандай футболчини хурсанд қилмасдан қолмайди. Шу жумаладан сизнинг ҳам. Лекин жамоангиз кучлилар сафини тарк этди. Мавсум ҳақида умумий фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Дарҳақиқат мавсум-2015 мен учун олдинги йилларга нисбатан омадли кечди. Бундай дейишимнинг боиси чемпионатнинг барча учрашувларида иштирок этдим. Табиийки етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Асосий мақсадим ҳам жорий мавсум кўпроқ ўйнаб, тажриба орттириш эди. Иккинчи томондан эса “Динамо” олий лигадан тушиб кетди. Албатта бу кўпчилик жамоадошларим қатори мени ҳам ранжитди. Тўғриси, бунга муносиб эмасдик. Чунки таркибимизда маҳоратли футболчилар талайгина эди. Аммо ўзимизнинг йўл қўйган хатоларимиз эвазига кўп учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Натижада бу бизга қимматга тушди.

- Биринчи даврада клубда молиявий муаммолар юзага келиши натижасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳам қайсидир манода салбий таъсирини ўтказган бўлса керак?
- Тўғри, мавсумнинг биринчи қисмида клубда моддий жиҳатдан танқислик бўлди. Давралар оралиғига келиб эса бош мураббий ва айрим етакчи ўйинчилар кетишга қарор қилди. Шунга қарамай иккинчи даврада ҳам етарлича кучайиш қилгандик. Аммо таркиб янгилангач, футболчиларнинг бир-бирини тўлиқ тушуниб кетишлари учун вақт талаб этиларди.

- Жорий мавсум икки таниқли мутахассислар қўли остида ўйнашга муваффақ бўлдингиз. Аввалига Тачмурод Агамуродов ва кейинчалик Баҳром Ҳакимов...  
- Ҳа, шундай. Мени Самарқанд жамоасига Тачмурод Шамакович таклиф этганди. Тажрибали мураббий эканлигини олдин эшитганману, лекин бунгача сира бирга ишлаб кўрмагандим. Бу йил  ушбу мутахассиснинг қўли остида ўйнадим. Ҳақиқатдан ҳам тажрибаси юқори. Ёшларга ишонч билдиришдан ва уларни кашф этиб боришдан чўчимайди. Машғулотларда ҳам тактик жиҳатлар устида кўпроқ ишлардик. Баҳром Ҳакимовни ҳам яхши мураббий дейиш мумкин. У киши ҳам имкон қадар жамоани олий лигада қолиб қолиш учун борини бериб ишлади. Аммо омадсизликлар панд берди.   

- Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганингизни назарда тутиб айтадиган бўлсак, бу йил самарқандликлар таклифини қабул қилиб хато қилмадим деб ўйлайсизми?
- Ҳа. Мен учун асосийси кўпроқ ўйнаш эди. “Динамо”да тўлиқ ўйнадим. Бундан хурсандман албатта.

- “Динамо” олий лига билан хайрлашгач, кўплаб футболчилар ўзларига бошқа жамоа топишга уринмоқда. Сиз ҳам энди муҳитни ўзгартирсангиз керак?
- Олдимда  бир қанча таклифлар турибди. Ҳозир яхшилаб, шу ҳақда ўйлаб, кўриб чиқяпман. Янги жамоамда ҳам кўпроқ ўйнашни истайман. Ва бу орқали терма жамоа мураббийлари назарига тушишга харакат қиламан. Келаси мавсумни қайси жамоада бошлашим яқин кунларда аниқ бўлади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика