Отабек Зокиров: “Барчаниг фикру-ҳаёли "Бунёдкор" билан ўйинга қаратилган”
09 май 2016 13:34
Янгиликлар
Отабек Зокиров: “Барчаниг фикру-ҳаёли "Бунёдкор" билан ўйинга қаратилган”
Бугун бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин “Қўқон-1912” жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги баҳснинг аҳамияти жуда юқори. Мухлисларимиз биздан ғалаба кутишаётгани турган гап. Шунинг учун “Бунёдкор”га қарши кечадиган учрашувда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Барчаниг фикру-хаёли булажак ўйинга қаратилган десам муболаға бўлмайди. Қўқонлик футбол мухлислари ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб туришибди. Уларни хурсанд қилиш учун бугун майдонда боримизни бериб ўйнашимиз лозим. Бугун мухлислар қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган ўйинга гувоҳ бўлишади деб уйлайман, - дейди Зокиров.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Фикрлар