UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  28 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Отабек Шукуров: "Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди"

БАА яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати жуда қизғин давом этяпти.
Ушбу мусобақада “Машъал”нинг уч нафар футболчиси иштирок этаётгани хусусида олдин хабар бериб ўтгандик. Кеча терма жамоамиз сардори Отабек Шукуров билан учрашиб, жаҳон чемпионатидан олаётган таассуротлари борасида сўрадик.

“Жаҳон чемпионати ҳаммамизга жуда ёқпяти, - дейди Шукуров. – Ҳар бир ўйиннинг савияси юқори. Ҳар бир учрашувда Ўзбекистондан келган мухлислар бизни қўллаб туришибди ва бу бизга катта далда бўлмоқда. Умуман олганда, бу ерда ўзимизни бегонадек ҳис қилаётганимиз йўқ”.

“Менга ҳар иккала учрашув ҳам ёқди. Айниқса, Марокаш билан кечган баҳс жуда қизиқарли бўлди. Лекин биринчи ўйинда кўпроқ қийналдик, деб ўйлайман. Чунки маҳаллий шароитга мослашиш сал қийинроқ кечди. Ҳозир эса ҳаммасига кўникиб бўлганмиз”.

“Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди. Мен ҳам бундан мустасно эмасман. Турнирдаги асосий мақсадимиз имкон қадар узоққа бориш. Насиб қилса, Ватанимизга юқори ўринларни эгаллаган ҳолда қайтамиз”.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика