UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Отабек Шукуров: "Ўз майдонимиздаги жавоб ўйинида хато қилишга ҳаққимиз йўқ" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Ўз майдонимиздаги жавоб ўйинида хато қилишга ҳаққимиз йўқ"

Отабек Шукуров "Обод"га қарши ўйиндан сўнг бир қанча саволларимизга жавоб қайтарди.

"Ўйинни бошидан қандайдир ишончсиз бошладик. Иккинчи бўлимда бироз ўйинимиз яхшиланди. Вазиятлардан фойдалана олганимизда барчаси яхши бўларди", - дея ўз фикрларини бошлади "Бунёдкор" футболчиси.

- Ўйинга захирадан қўшилдингиз. Қай тарзда киришиб кета олдингиз?

- Баҳсга яхши кириша олдим деб ўйлайман. Барчаси жойида. Энди ўз майдонимиздаги ўйинда фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Мақсадимиз - Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш.

- "Обод"дан мана шундай қаршилик кутганмидингиз?

- Албатта кутгандим. Буни барча футболчилар ва мураббийлар кутишганди. Чунки, биринчи лигадан чиққан жамоага қарши сафарда ўйнаш доим қийин бўлади. "Бухоро" ҳам "Обод"га қарши бўлган чемпионат ўйинида мана шундай қийинчиликка дуч келди.

- Терма жамоа йиғинида қатнашдингиз. Таассуротлар қандай?

- Терма жамоада барчаси аъло даражада. Муҳит, жамоадош акалар, мураббийлар штаби ҳам зўр. Филиппинга қарши ўйин ҳам қийин бўлди. Энди Баҳрайнга қарши ўйинда барчаси жойига тушади ва терма жамоамиз ўз мақсадига эришади деб ўйлайман.


Азиз Тўхтамуродов


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика