UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  1 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  1 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   10 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  22 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Отабек Шукуров Лондонда муваффақиятли операция қилинди Янгиликлар

Отабек Шукуров Лондонда муваффақиятли операция қилинди

Ўзбекистон терма жамоаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров "China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Кейинчалик текширувлар натижасида Шукуровнинг болдир суяги пастдан сингани маълум бўлди. "Шаржа" клуби шифокорлари Отабек Шукуровнинг жароҳатини кўздан кечириб, Лондонда операция орқали даволашга қарор қилишганди.

Қайд этиш керакки, миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячисининг операцияси муваффақиятли ўтди. Операцияни англиялик тажрибали жарроҳ Марк Девис ўтказди. Эндиликда у қўшимча муолажалар орқали тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун Отабек Шукуровнинг жамоаси БАА миллий чемпионатида "Ал-Айн" жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин олдидан Шукуров жамоадошларига омад тилаб, йўллаган видеомурожаати "Шаржа" клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди. Видеомурожаатда Шукуров тез орада янада кучлироқ бўлиб майдонга қайтишини айтиб ўтган.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика