UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  1 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  17 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  2

Отабек Шукуров: "Эртага ғалаба қозониб мухлислар ишончини қайтармоқчимиз" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Эртага ғалаба қозониб мухлислар ишончини қайтармоқчимиз"

Ўзбекистон - Хитой учрашуви олдидан бўлиб ўтган расмий машғулотдан сўнг терма жамоамиз футболчиси Отабек Шукуровнинг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


- Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Хитой терма жамоаси учун ҳам бу баҳс охирги имконият саналади.  Тўғри, Эрон билан бўлган беллашувда мағлубиятга учрадик. Лекин бу ҳеч нарса дегани эмас. Барчаси ўз қўлимизда. Олдимизда ҳали жуда кўп ўйинлар бор. Хитойга қарши учрашувда ғалаба қозониб мухлислар ишончини қайтармоқчимиз", дея гап бошлади Отабек Шукуров.

- Анзур Исмоилов дисквалификация туфайли эртага ўйнамайди. Хитой билан бўладиган баҳс биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Машғулотларда мураббий сизни марказий ҳимоя чизиғида синаганини кўрдик. Муҳим ўйинда ўзиз учун қулай бўлмаган позициясида ўйнашга тайёрмисиз, ортиқча босим ҳис этмаяпсизми?

- Ҳеч кимни хато қилишга ҳаққи йўқ. Мураббий мени қайси чизиқда қўйса, ишонч билдирса, ўша жойда бош куч-ғайратимни ишга соламан ва ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Жамоам ғалабаси учун, мундиал чиптасини қўлга киритиш учун боримни беришга тайёрман.

- Одил Аҳмедовнинг ўрни жамоа учун қай даражада муҳим? Яъни Аҳмедовсиз Ўзбекистон билан ва Аҳмедов ўйнайдиган терма жамоани фарқи шу қадар каттами? Майдонда бу қанчалик сезилди?

- Фикримча. Одил акани терма жамоадаги ўрни жуда катта. Эрон билан ўйинда Аҳмедовнинг йўқлиги сезилгани рост. Одил Аҳмедов сафда бўлса ўйин бошқачароқ бўлади. Лекин бутун бир терма жамоа бир футболчига қараб қолмайди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун қайси футболчи йўқлигидан қатъий назар рақибларни ютиш лозим. Эрон ва Жанубий Корея каби терма жамоаларини ютсагина мундиалга чиқиш мумкин бўлади.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -57   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика