UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Отабек Нарзуллаев: “Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим ушбу ҳафтада аниқ бўлади” Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: “Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим ушбу ҳафтада аниқ бўлади”

Ўтган мавсумни “Шўртан”да ўтказган Отабек Нарзуллаевнинг хориж клубига ўтиши ҳақида маълумот тарқади.

Вазиятга ойлдинлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан суҳбатлашганимизда қуйидагиларни айтиб ўтди.

- Яширмайман, хориж клубидан таклиф бўлгани рост. Агентим ҳозирда Малайзия клубларининг бири билан музокара олиб бормоқда. Тўғриси, ўзимизнинг жамоалардан ҳам чорловлар бўлмоқда. Аммо якуний тўхтамга келиб улгурмадим. Насиб қилса ушбу ҳафтада кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим аниқ бўлади.

- “Шўртан” билан амалдаги шартномам якунига етди. Ҳозирда эркин агентман. Лекин ғузорликлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмади. Жамоанинг қачон йиғилиши борасида аниқ гап йўқ. Клуб вакилларининг ҳеч бири ҳозирча биз билан боғланмади. Ўйлайманки “Шўртан” бу йил про-лигада муносиб қатнашади ва яна супер лигага йўл олади.

- Тўғриси, ўтган мавсум “Шўртан” учун жуда ҳам оғир кечди. Маълум сабабларга кўра, жамоани ФИФА кучлилар сафидан четлатди. Мавсум ўртасига келиб, бундай қарор чиқарилиши жамоадаги ички муҳитга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Воқеалар ривожи бундай тус олишини ҳеч ким кутмаганди. Қолаверса жамоада юзага келган молиявий муаммолар ҳам натижанинг салбий кўриниш олишига ўз таъсирини кўрсатди.

- Агарда бу каби муаммолар юзага келмаганида, бемалол айта оламанки “Шўртан” мавсумни 8 ёки 9-ўринда якунлаган бўларди. Бундай дейишимнинг боиси таркибимизда маҳоратли ўйинчилар талайгина эди. Жамоавий ўйин яхши шакллантирилган. Ўз майдонимизда ҳар қандай рақибдан очко тортиб олишни ҳам уддалагандик.

- “Шўртан”нинг ўтган мавсумдаги салбий натижасини инобатга олмаганда, ўз фаолиятимдан қисман кўнглим тўлмади. Лекин таркибдаги футболчилар янада яхшироқ ўйин кўрсатганида, кўпроқ очко жамғаришимиз эхтимолдан холи эмасди. Нима ҳам дердик бу – хаёт – дейди Отабек Нарзуллаев.    

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика