UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  0 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  3 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  20 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11

Отабек ҳам Кападзенинг хатосини такрорламаса бўлгани Янгиликлар

Отабек ҳам Кападзенинг хатосини такрорламаса бўлгани

Якунига етган мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бири Отабек Шукуров "Бунёдкор"ни тарк этиб, БААнинг "Шаржа" клубига қўшилди.

Шукуров бу йил гарчи жамоаси билан совринларга эга чиқмаган бўлса-да, ўзи учун мавсумни яхши ўтказди. У ҳам клуби, ҳам терма жамоа сафида йўқолиб қолмади. "Локомотив" мураббийи Мирко Йеличич билан суҳбат қилганимда австралиялик мутахассис мавсумнинг энг яхши учта футболчиси қаторига Шукуровни ҳам қўшиб ўтганди.

Кейинчалик ЎФФ тақдирлаш маросимида ҳам Отабек топ учталикдан жой олди. Энг яхши футболчи деб Марат Бикмаев топилганини яхши биласиз. Мен Отабекни у "Машъал"да ўйнаб юрган кезларидан бери биламан. Чироқчилик йигит "Машъал" футбол мактаби мураббийи Дилшод Андаевнинг топилмаларидан бири. Мен "Машъал"да ишлаган кезлари Шукуров ҳали клуб академиясида ўқир ва асосан болалар ва иккинчи лига баҳсларида ўйнаб юрарди. Унга Дилшод Андаевнинг жуда катта меҳнати сингган, буни футболчининг ўзи ҳам рад этмаса керак. 

Муборакда тарбия топган ёш футболчи кейинчалик "Бунёдкор"га ўтиб ўзининг янада яхши савиясига чиқди. У Элдор Шомуродов билан биргаликда энди "Бунёдкор" ғалабаларига ҳисса қўша бошлади. "Бунёдкор" улар учун янги трамплин вазифасини бажарди. Отабек қисқа вақт ичида "Бунёдкор"нинг энг муҳим ўйинчиларидан бирига айлана олди. Лекин тўғрисини айтганда, унинг "Шаржа" клубига ўтиши мени жуда ҳайрон қолдирди. 

"Шаржа" клубида 2012 йил Тимур Кападзе ҳам ўйнаган. Кападзе кўп ўйнамаган, нари борса 9та ўйинда майдонга тушгандир. Кападзе БААдаги фаолиятини хато бўлган деб ҳисоблайди, чунки у аутсайдер клубга бориб қўшилади. Унинг айтишича, "Шаржа"да ўйнаган кезлари жамоага эътибор юқори бўлмаган, машғулотлар ҳам номига ўтказилган холос. Шу боис у вақтни беҳуда сарфлаб юргандан кўра тезда кетишни афзал билади ва Қозоғистоннинг "Актобе" клубига бориб қўшилади. 

Мана энди орадан беш йил ўтиб Тимур Кападзе изидан Отабек Шукуров ҳам айнан шу клубга йўл олди. Жамоа ҳамон ўша-ўша. 12та клуб орасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Демак, аутсайдер. Лекин ҳозир машғулотларга бўлган эътибор кучайганми-йўқми, буни билмаймиз, яхшиси кейинроқ Отабек ўзидан сўраб олган маъқул. Факт шуки, "Шаржа" чемпионлик учун курашадиган жамоа эмас, "Бунёдкор" эса ҳар йили юқори ўринлар учун ўйнайдиган жамоа. 

Кападзе "Шаржа"га борганида 31 ёш эди, Отабек эса 22 ёшида бу жамоага ўтди. Бунинг ҳам фарқи бор албатта. Масалан айтишимиз мумкин, Кападзе ўшанда ёш бўлмаган, балки пул ишлаш учун боргандир деб. Лекин Отабек Шукуров ҳақида бундай дея оламизми? У энди-энди ўзимизда халққа танилиб келаётганди. У эндигина "Бунёдкор"нинг муқобил ўйинчиларидан бири бўла бошлаганди. 

Хабарда Отабек Шукуров эркин агент мақомида хорижга йўл олди дейилган. Мана шу жойи ҳам бирмунча саволларни келтириб чиқаради. Ахир "Бунёдкор"нинг унга қўшган ҳиссаси озмунчами. Шартномаси тугаса бемалол қўйиб юбораверса жамоанинг келажаги нима бўлади? Яна Отабекка ўхшаган футболчи етишиб чиқишини мураббийлар беш йил кутишадими? Майли, кетсин чет элга, лекин трансфер қилинса бошқа гап. 

"Бунёдкор"дан кетган Сардор Рашидов араб томонларда ярқ этиб кўзга ташланмади. Элдор Шомуродов тўғри "Ростов" захирасига михланди. Ҳисоблаб қарасак, 12та ўйинда майдонга тушибди, яна кўпи захирадан ва бирортаям гол урмаган. Араб, Россия клубларига бориб ўйнамагандан кўра ўзимизда юрган яхши эмасми деб ўйланиб қоласан киши. Энди Шукуровнинг тақдири нима бўлади? Ахир бу бола учун "Машъал" ва "Бунёдкор" қанча меҳнат қилган. Бу кетишда индамай яна бир истеъдоддан айрилиб қолмасак бўлгани.

Биз доим терма жамоа кучайсин, чемпионатимиз савияси ошсин деймиз. Лекин буни амалга ошириш учун баъзан яхши футболчиларни ўзимизда олиб қолишга тўғри келади. Эндиликда ПФЛ ҳадеб четдан келаётган легионерни шу бизга мосми, Суперлига савияси ошишига ёрдам бера оладими каби шартларни қўйиш баробарида четга кетаётган футболчиларни ҳам бу ўзи қаерга кетяпти, йўқолиб қолмасмикан маъносида ўз назоратига олса чакки бўлмасди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика