UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон"нинг ўйинларида VAR бўлмаслигини истардим" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон"нинг ўйинларида VAR бўлмаслигини истардим"

Суперлиганинг учинчи турида Тошкентда меҳмон бўлган "Андижон" жамоаси ортга 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим. Аввало  "Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Режаларимиз амалга ошмади. Баъзи бир футболчилар билан гаплашиб олишимизга тўғри келяпти. Майдонга тушганидан сўнг футболчилигини эсдан чиқариб қўймоқда. Ўйин борасида ҳозир ортиқча гапира олмайман", деди мутахассис. 

- Жорий мавсумда Суперлигада VAR тизимидан фойдаланилмоқда. Лекин кўряпмизки, бу айрим ҳолатларда ўйин темпини тушишига олиб келяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз ва муносабатингиз қандай?

- Ҳакамларга эътироз билдирмайман. Аммо VAR  футболнинг мазаси ва томошабоплигини бузиб қўймоқда. Мен "Андижон"нинг ўйинида VAR бўлмаслигини истардим. Шунча тўхталишларга уч дақиқа қўшиб беришмоқда. Менинг ҳисобим бўйича етти дақиқа қўшилишини кутгандим. Ундан ташқари, бу ўйин темпига таъсир қиляпти. VAR қандай ҳолатда қўлланилади, қизил карточка, жарима майдончаси ичидаги вазият ва ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда. Биз аут отяпмиз, ҳакам VAR'га қулоғини тутяпти. Майли, мағлубиятга учрадик. Бу билан баҳона изламоқчи эмасман. Умуман олганда жамоамизнинг ўйинига  VAR келмаса ҳам майли. Футбол бўлсин. Шу пайтгача ҳакамларга ҳеч қандай эътироз билдирмаганман. Менинг назаримда биринчи голда тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди. Бу менинг фикрим.

- Янги келган футболчилардан Эдгар Бернхатдан кўп нарса кутилганди...

- У иккита ўйинда майдонга тушди. Мен бу учрашувларни эсламоқчи эмасман. Бари тарихда қолди. Унинг ўзи билан гаплашиб олдик. Бугун жамоамизда тўп тепган бир нечта футболчи  "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Уларнинг номларини айтмайман. Лекин баъзи бирлари майдонда ўзидан бошқа футболчи йўқдек ҳаракат қилишди. Эртага ўйинни таҳлил қилиб? хатоларини ўзларига кўрсатамиз. Уларнинг ёшини ҳам инобатга олиш керак, тўғри. Бироқ, мен учун 18-19 ёшлаги футболчи ёш эмас. Балки, тажриба етишмагандир, деб якунлади Ғуломхўжаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика