Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан хайрлашди

Aslanov Jasurbek
4 дек 2023, 22:22
"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Наманган клубини тарк этмоқда.

Футболчи бу ҳақда Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

"The end! Спасибо за всё "Навбаҳор" - деб ёзди футболчи ижтимоий тармоққа юклаган сурати остига.

Остон Ўрунов жорий мавсум барча турнирларда "Навбаҳор"нинг 35та ўйинида иштирок этиб, 14та гол урди ва 4та голли пас берди.

Катта эҳтимол билан футболчи янги йилда чет эл клубига ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›