Ўсмирларимиз ҳали расман гуруҳдан чиқишгани йўқ

Narzulla Saydullayev
21 окт 2013, 23:40
Ўзбекистон ўсмирлари Марокаш билан дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор.
Кўпчиликни битта савол қизиқтирмоқда "Ўзбекистон гуруҳдан чиқдими?".

Ўсмирларимиз ҳисобида 4 очко бор. Агар сўнгги турдан сўнг Ўзбекистон учинчи ўринни олса энг яхши кўрсаткичга эга бўлган тўрт жамоа орасига кира олиши керак. Яъни иккита гуруҳда учинчи бўлган жамоанинг кўрсаткичи биздан паст бўлиши лозим.

Ҳозиргача тўртта гуруҳда иккита тур бўлиб ўтди. "D" квартетида биз учун яхши ҳолат содир бўлди.


 ЖамоаЎ
ЮДМТНО
1Япония
2200416
2Тунис
2200316
3Россия
2002020
4Венесуэла
2002250

Сўнгги турда Россия ва Венесуэла ўзаро баҳс олиб боришади. Ғолиб уч очокга эга бўлади. Бу дегани ушбу гуруҳдаги учинчи ўринни олган жамоа 4 очкоси бор бўлган Ўзбекистондан пастда бўлиши аниқ. Биздан кўрсаткичи паст бўлган битта жамоа аниқ.


Иккинчи жамоа номи фақат 23 октябрь куни ёки ундан кейин маълум бўлиши мумкин. "A" гуруҳидаги вазият билан танишинг:


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т

Н

О

1

Бразилия

2

2

0

0

12

2

6

2

Гондурас

2

1

1

0

4

3

4

3

Словакия

2

0

1

1

3

8

1

4

БАА

2

0

0

2

2

8

0


 
Сўнгги турда Словакия - БАА, Бразилия - Гондурас учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда БАА ғалаба қозонса ёки камида дуранг ўйнаса Ўзбекистон ўша лаҳзада кейинги босқичга чиқади.

Демак, ўсмирларимиз учинчи турни ўтказмадан аввал кейинги босқич масаласини расман ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун БАА учинчи турда мағлуб бўлмаслиги лозим.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›