UZ

Оскар фаолиятини қайси клубда якунламоқчилигини айтди Янгиликлар

Оскар фаолиятини қайси клубда якунламоқчилигини айтди

Бразилиялик футболчи ҳозирда “Шанхай СИПГ” аъзоси ҳисобланади.

“Фаолиятимни “Челси”да якунлаш ҳақида ўйламоқдаман, чунки энг ёрқин даврим Лондонда ўтган. “Челси” менга кўтарилиш ва орзуларимни амалга оширишда кўмаклашди: Чемпионлар Лигаси, Жаҳон чемпионатида ўйнаш ва Англия Премьер-лигасида зафар қучиш,

“Челси”да жуда кўп дўстларим бор. Агар “Челси”га қайтиш ва у ерда фаолиятимни якунлаш имкони туғилса, унда орзум амалга ошади. Албатта, “Челси” ёши улғайган футболчиларни сотиб олишни хуш кўрмайди, бу Европанинг энг яхши жамоаси учун одатий ҳолатдир. Бироқ, Лондонга қайтиш учун бор кучим билан ўз формамни ушлашга ҳаракат қиламан”, дейди Оскар.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2012-2016 йиллар давомида “аристократлар” шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика