UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

"Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси". Ғолиб аниқланди Янгиликлар

"Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси". Ғолиб аниқланди

Fox Sports Asia нашри аввалроқ мукофот учун 25 кишидан иборат номзодлар рўйхатини эълон қилган эди.

Рўйхатда "Ростов" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам бор эди. Ҳамюртимиз якунда 13-ўринни эгаллади. Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ўйнаётган туркманистонлик ярим ҳимоячи Арсланмират Аманов эса 24-ўринга лойиқ деб топилган.

"Тоттенхэм" ва Жанубий Корея терма жамоаси ўйинчиси Сон Хён Мин "Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси" деб топилди. Англия Премьер-лигасида ажойиб ўйинлар кўрсатаётган Сон 258 очко тўплади ва жами овозларнинг 31,6 фоизига эгалик қилди.

2-ўринни қатарлик Акрам Афиф (114 очко) эгаллаган бўлса, 3-ўринни "Ливерпуль"га ўтганига кўп бўлмаган Такуми Минамино (90 очко) эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб журналистларнинг овозлари орқали аниқланади.


1. Сон Хён Мин ("Тоттенхэм", Англия) - Жанубий Корея

2. Акрам Афиф ("Ал Садд", Қатар) - Қатар

3. Такуми Минамино ("Ливерпуль", Англия) - Япония

4. Алмоез Али ("Ал Дуҳаил", Қатар) - Қатар

5. Сердар Азмун ("Зенит", Россия) - Эрон

6. Бафетимби Гомис ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) - Франция

7. Ву Лей ("Эспаньол", Испания) - Хитой

8. Салим Ал Довсари ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) - Саудия Арабистони

9. Бағдод Бунежа ("Ал Садд", Қатар) - Жазоир

10. Паулиньо ("Гуанжоу Эвергранд", Хитой) - Бразилия

11. Ли Кан-ин ("Валенсия", Испания) - Жанубий Корея

12. Тхиратхон Бунматхан ("Йокохама Маринос", Япония) - Таиланд

13. Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия) - Ўзбекистон

14. Себастьян Жовинко ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) - Италия

15. Омар Ал Сома ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони) - Сурия

...

24. Арсланмират Аманов ("Локомотив", Ўзбекистон) - Туркманистон


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика