UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29"Манчестер Сити" ПСЖ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00"Бавария" Доннаруммага қизиқмоқда  1 14:38Англия терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 14:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  0 14:05Модрич: "Ҳар уч кунда ўйнай оламан"  1 13:41Ўзбекисион U-18 терма жамоаси йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати  5 13:24Суперлига. 2-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Хоразм" ва "Бухоро" 1 нафардан йўқотишга эга  1 13:01Александр Кержаков Ўзбекистондан тушган таклифни рад этган  10 12:40Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади  0 12:26ФАКТ. "Қизилқум" 10 йилдан буён меҳмонда "Бухоро"ни юта олмаяпти  0 12:14Суперлига. 2-тур ўйинларига превью  0 11:57Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон амалдаги чемпион билан бир гуруҳда  4 11:37"Нефтчи"нинг "Қўқон-1912"га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  4 11:11Романо: "Челси" португалиялик вингер билан келишувга эришди  4 10:45Моттанинг ўрнига «Ювентус»ни бошқаришга асосий номзод маълум  3

Осиё хабари. Хонг Мюнг Бо истеъфо берди Янгиликлар

Осиё хабари. Хонг Мюнг Бо истеъфо берди

Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Хонг Мюнг Бо ўз аризасига кўра ишдан бўшашга қарор қилди.
Кореянинг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг бу мураббий ишдан кетмоқчи бўлиб юрганди, бироқ миллий федерация Осиё Кубоги ўтиб олгунга қадар ишлашига имкон берганди. Аммо мураббий терма жамоадан кетишни афзал билди ва бу ҳақда матбуотга интервью берди.

“Чиндан ҳам мен кетяпман, - деб айтиб ўтди Хонг Мюнг Бо. - Жаҳон чемпионатига боришдан олдин “Одамларга қувонч улашишимиз керак” деб айтиб ўтгандим, бироқ буни бажара олмадик. Бунинг учун мухлислардан кечирим сўрайман. Ўтган бир йил ичида яхши-ёмон кунларни бошдан ўтказдик. Хатолар ҳам бўлди ва улардан хулоса чиқариш керак”.

“Уйга қайтиб келганимиздан сўнг ишимни давом эттириш ёки истеъфога чиқиш устида кўп ўйладим. Кейин эса бир қарорга келдим: ҳозирча терма жамоага бундан ортиқ нарса бера олмайман. Олдинда Осиё чемпионати бор ва мусобақаги жамоани кучлироқ мураббий тайёрлагани маъқул. ”

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея мундиалда Россия, Жазоир ва Бельгия билан баҳс олиб бориб, бирорта учрашувда ғалаба қозона олмасдан охирги ўринни эгаллади. Бу натижа билан корейслар 1998 йилги жаҳон чемпионатидан бери биринчи бор гуруҳда ғалаба қозона олишмади. Жамоа Бразилиядан уйга қайтганда эса мухлислар “Корея футболи ўлди!” ёзилган баннерни кўтариб аэропортга чиқишди.

Хонг Мюнг Бо корейс футболи учун энг таниқли шахслардан бири ҳисобланади. У терма жамоа сафида 135 марта майдонга тушган, учта жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчи. Мураббий сифатида 2009 йилги FIFA U-20 жаҳон чемпионатида терма жамоани чорак финалга қадар олиб борган ва 2012 йилги Лондон олимпиадасида бронза медалларига сазовор бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика