UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  10 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  15 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  0 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  2 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  27 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  14 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  8 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  26 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4

Осиё ўйинларига тайёргарлик давом этмоқда Янгиликлар

Осиё ўйинларига тайёргарлик давом этмоқда

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон (U-23) терма жамоаси Инчонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Кеча ушбу терма жамоамиз “Пахтакор” билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Терма жамоа таркибида голларни Игорь Сергеев билан Владимир Козак урган бўлса, “пахтакорчилар”дан Баҳодир Пардаев ва Анвар Солиев гол муаллифи бўлишди.

Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз ўтган кундан бошлаб Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади ва 4 сентябрь куни Иордания, 8 сентябрда Янги Зеландия билан бўладиган ўртоқлик учрашувларига ҳозирлик кўришга киришди.

Катта эҳтимол билан Иорданияга қарши баҳсда Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиб майдонга тушади. Янги Зеландия билан эса миллий терма жамоамиз ўйнайди ва бунда легионерлар ҳам бўлади. Бизга маълум бўлишича, Миржалол Қосимов мазкур ўртоқлик ўйинларига 34 нафар футболчини таклиф этган.

Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қатнашиш учун 11 сентябрь куни Инчонга жўнаб кетади. Якуний рўйхатдан 21 нафар футболчи жой олади. Биласиз, бу мусобақада ёши 23дан катта уч нафар футболчи иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бизнинг терма жамоада шу уч футболчи “Локомотив” аъзолари - Фарҳод Тожиев, Ислом Тўхтахўжаев ва Фозил Мусаев бўлишади, агар сўнгги паллада рўйхат ўзгариб қолмаса.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика