UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  2 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5

Осиё Кубоги расмий сайти Одил Аҳмедов ҳақида мақола ёзди Янгиликлар

Осиё Кубоги расмий сайти Одил Аҳмедов ҳақида мақола ёзди

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогининг расмий веб-сайти (www.afcasiancup.com) бугун терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳақида мақола чоп этди.
“2011 йилги Осиё Кубогининг очилиш ўйинида Ўзбекистон мезбон Қатарга қарши баҳс олиб борганди, - дейилади мақола бошида. - Кўпчилик Қатар ғалаба қозонса керак деб турган бир пайтда Сервер Жепаров чап қанотдан кириб бориб тўпни Азиз Ҳайдаровга узатади. Одил эса ўз навбатида Ҳайдаров тўпни ёнида турган Одил Аҳмедовга етказиб беради. Шунда Аҳмедов узоқ ўйланиб ўтирмасдан тўпга кучли зарба берган ҳолда узоқ масофадан рақиб дарвозасига гол уриб, ҳисобни очади. Ўшанда австралиялик футбол шарҳловчиси Саймон Хилл “Осиё Кубогининг очилиш учрашувида қандай чиройли гол!” дея ҳайқириб юборганди.

“Қатарда ўтказилган мусобақа Одил Аҳмедов учун ўзига хос мусобақа бўлди. Ўзбекистон “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Одил Аҳмедов эса иккита гол урди. Унинг биринчи голини айтиб ўтдик, иккинчи тўпини Хитой билан 2:2 қайд этилган баҳсда киритганди”.

“Одил Аҳмедовда техника ва дриблинг кучли. У Осиё Кубогидаги ўйини орқали “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгернинг эътиборини тортди. Осиё чемпионати якунига етгач, Аҳмедов “Пахтакор”ни тарк этиб, “Анжи” сафига қўшилди. У дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ клубда “Йилнинг энг яхши футболчилари” қаторидан ўрин олади. Албатта, Самуэль Это’О, Юрий Жирков сингари машҳурлар билан бир ўринда туриш Одил учун катта воқеа бўлди”.

“Одил Аҳмедов “Анжи” таркибида уч мавсумни ўтказиб, шу мавсум бошида “Краснодар”га кўчиб ўтди. Сентябрда ўтказилган Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувида Одил Аҳмедов иккита гол уришга муваффақ бўлди. Осиё Кубогининг гуруҳ ўйинларида Саудия Арабистони, КХДР ва Хитой билан баҳс олиб борадиган Ўзбекистон ижобий натижа қайд этиш учун яхши имкониятга эга”.

“Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. У 25 ноябрь куни 27 ёшни қарши олади. Ҳозирда ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатларида энг яхши натижасини 2011 йилда қайд этиб, тўртинчи ўринни қўлга киритганди. Мана энди Австралияда бўладиган мусобақада ҳеч бўлмаса яна шу натижани такрорлаш учун Одил Аҳмедовда ҳеч қандай шубҳа йўқ”.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика