UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  11 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

Осиё Кубоги. Пол Ле Гуэн Австралияга юқори баҳо берди Янгиликлар

Осиё Кубоги. Пол Ле Гуэн Австралияга юқори баҳо берди

Уммон терма жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинини ҳам бой берди.
Уммонликлар кеча Австралия билан кечган баҳсда йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Бу жамоа биринчи ўйинда Жанубий Кореяга ютқазганди (0:1), мана энди Австралиядан ҳам мағлуб бўлди. Натижада жамоа 0 очко билан охирги ўринда бормоқда.

Терма жамоа устози Пол Ле Гуэн кечаги рақиб Австралияга жуда юқори баҳо берди: "Австралия ҳақли ғалабага эришди. Улар узоққача бора олишади. Улар биздан ҳар томонлама устун келдилар. Австралиянинг кучсиз томонини топиш ниҳоятда қийин, улар стандарт вазиятларда ҳам, ҳаводаги курашларда ҳам, ердаги ўйинда ҳам зўр".

"Албатта, бизда ҳам имконият бўлди, лекин кўп эмас. Тўртта тўп ўтказиб юборганимиздан фожеа ясаш керак эмас, чунки Австралия чиндан ҳам кучли жамоа. Биз эса ҳеч нарса қила олмадик. Рақиб ўйинчиларида куч, физика, техника, хуллас ҳаммаси бор. Австралия чарчаб қоладиган жамоага сира ўхшамаяпти".

"Мен футболни жуда яхши тушунаман. Ўрнимга исталган мураббийни қўйинг, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши баҳслардан олдин ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилади, бироқ бу осон иш эмас. Чунки биз бошқа босқичдамиз, улар эса бошқа босқичда. Буни тўғри тушуниш керак" - дейди франциялик мураббий.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика