UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   4 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  7 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

Осиё Кубоги. Ўзбекистон ўз тарихида энг кўп легионер билан мусобақада қатнашади (таҳлил) Янгиликлар

Осиё Кубоги. Ўзбекистон ўз тарихида энг кўп легионер билан мусобақада қатнашади (таҳлил)

Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида тарихни ҳам ёдга олиш зарар қилмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 9 нафар легионер жой олди. Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар сони 7 нафарни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич 2004 йилги Осиё Кубогидан кейинги энг юқориси бўлди. Дейлик ўтган мусобақада Купер ёш ва олимпия ёшидаги футболчилар хизматидан фойдаланмаган бўлса, Қосимов 2, Абрамов 1 нафар футболчини Осиё Кубогига олиб кетганди. 1996 ва 2004 йилги турнирларда вакилларимиз энг ёш таркиб билан қатнашишган, 23,3/ 23,5. 


Осиё Кубоги-1996

Бош мураббий: Баҳодир Иброҳимов

Терма жамоани ўртача ёши: 23,3

Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар: 2 нафар -  Дилмурод Назаров, Зафар Мусабоев

Легионерлар: 2 нафар - Степан Атоян ("Продефтики", Греция), Игорь Шквирин ("Хапоел" Тел-Авив)

Энг ёши катта футболчи: Геннадий Денисов (36 ёш)

Энг ёш футболчи: Дилмурод Назаров (20 ёш)

Якуний натижа: Гуруҳ босқичи

Осиё Кубоги-2000

Бош мураббий: Юрий Саркисян 

Терма жамоани ўртача ёши: 26,6

Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар: 2 нафар - Умид Исоқов, Наримон Османов

Легионерлар: 7 нафар - Миржалол Қосимов ("Крилья Советов"), Андрей Фёдоров ("Рубин"), Сергей Лушчан ("Ростов"), Николай Ширшов ("Ростов"), Павел Бугало ("Алания"), Давронжон Файзиев (ЦСКА), Максим Шацких ("Динамо Киев")

Энг ёши катта футболчи: Игорь Шквирин (37 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Умид Исоқов (21 ёш)

Якуний натижа: Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Осиё Кубокларида майдонга тушган энг ёш футболчи Марат Бикмаев ҳисобланади. 2004 йилги қитъа мусобақасида у 18 ёш эди. Энг ёши катта футболчи Игорь Шквирин ҳисобаланади. 2000 йил Ливандаги турнирда Игорь Анатолевич 37 ёш бўлган.

Осиё Кубоги-2004

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон)

Терма жамоанинг ўртача ёши: 23,5.

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 9 нафар - Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Ильдар Магдеев, Шавкат Раимқулов, Ислом Иномов, Илёс Зейтуллаев, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев.

Легионерлар: 8 нафар - Алексей Поляков ("Крилья Советов"), Андрей Фёдоров ("Рубин"), Миржалол Қосимов ("Алания"), Николай Ширшов ва Андрей Акопянц ("Ростов"), Александр Гейнрих (ЦСКА), Евгений Сафонов ("Шинник"), Илёс Зейтуллаев ("Ювентус").

Энг ёши катта футболчи: Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров (33 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Марат Бикмаев (18 ёш) 

Якуний натижа: Чорак финал

Осиё Кубоги-2007

Терма жамоанинг ўртача ёши: 24,8.

Бош мураббий: Рауф Инилеев (Ўзбекистон)

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 5 нафар - Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов, Марат Бикмаев, Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов.

Легионерлар: 6 нафар - Алексей Николаев ("Актобе"), Улуғбек Бакаев ("Тобол"), Марат Бикмаев ("Рубин"), Павел Соломин ("Сатурн"), Азиз Ибрагимов ("Слован"), Виталий Денисов ("Днепр"), Максим Шацких ("Динамо" Киев).

Энг ёши катта футболчи: Павел Бугало (32 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов (20 ёш)

Якуний натижа: Чорак финал

Осиё Кубоги-2011

Терма жамоанинг ўртача ёши: 25,9.

Бош мураббий: Вадим Абрамов (Ўзбекистон)

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 1 нафар - Фаррух Нурлибоев.

Легионерлар: 8 нафар- Азиз Ибрагимов ("Богемианс"), Улуғбек Бакаев ("Тобол"), Жасур Ҳасанов ("Лаҳвия"), Марат Бикмаев ("Алания"), Вагиз Галиулин ("Сибирь"), Санжар Турсунов ("Вольга"), Сервер Жепаров ("Сеул"), Максим Шацких ("Арсенал" Киев).

Энг ёши катта футболчи: Виктор Карпенко (33 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Фарруҳ Нурлибоев (20 ёш)

Якуний натижа: Ярим финал


Осиё Кубоги-2015

Терма жамоанинг ўртача ёши: 26,6.

Бош мураббий: Миржалол Қосимов (Ўзбекистон)

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 2 нафар - Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев.

Легионерлар: 7 нафар- Анзур Исмоилов ("Чанчун Ятай"), Баҳодир Насимов ("Падидаҳ"), Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив" Москва), Сервер Жепаров ("Сеонгнам"), Санжар Турсунов ("Ворскла"), Азиз Ҳайдаров ("Ал Шабаб").

Энг ёши катта футболчи: Тимур Кападзе (33 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров (21 ёш)

Якуний натижа: Чорак финал

Осиё Кубоги-2019.

Бош мураббий: Эктор Купер (Аргентина)

Терма жамоани ўртача ёши: 27

Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: - 

Легионерлар: 6 нафар - Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ"), Фозил Мусаев ("Жубило Ивата"), Икром Алибоев ("Сеул"), Достонбек Турсунов ("Ренофа Ямагучи"), Отабек Шукуров ("Шаржа"), Достонбек Ҳамдамов ("Анжи")

Энг ёши катта футболчи: Игнатий Нестеров (35 ёш)

Энг ёши кичкина футболчи: Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов, Жавохир Сидиқов (22 ёш барчаси) 

Якуний натижа: Нимчорак финал


Осиё Кубоги-2023

Бош мураббий: Сречко Катанец

Терма жамоани ўртача ёши: 26,39

Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар: 7 нафар - Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Зафармурод Абдираҳматов, Абдуқодир Ҳусанов, Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев, Хожимат Эркинов

Легионерлар: 9 нафар - Жалолиддин Машарипов ("Пансерраикос", Греция), Отабек Шукуров ("Карагюмрук"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан" ), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед", Таиланд), Бобир Абдиҳолиқов ("Ордабаси", Қозоғистон)  

Энг ёши катта футболчи: Ўткир Юсупов (33 ёш)

Энг ёш футболчи: Абдуқодир Ҳусанов (19 ёш)

Натижа: ?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика