UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  9 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

Осиё Кубоги. Жанубий Корея - Филиппин. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани Янгиликлар

Осиё Кубоги. Жанубий Корея - Филиппин. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

Бугун "C" гуруҳи жамоалари 1-тур баҳсларини ўтказишади.

Жанубий Корея терма жамоаси дастлабки турда Филиппин билан беллашади. Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Филиппин бош мураббийи Свен-Горан Эрикссон қуйидаги фикрларни билдирди:

"Филиппин учун бундай турнирда осон рақибнинг ўзи йўқ. Биз илк учрашувни Осиё Кубоги фаворитларидан бирига қарши ўтказамиз. Аммо футболда сюрпризлар ҳам рўй бериб туради. Филиппин бунгача ушбу мусобақа қатнашмаган, шундай экан бу ерга келишнинг ўзиёқ биз учун катта байрам. Жанубий Корея ўз тарихида 14-марта Осиё Кубогида иштирок этади. Бундай жамоага қарши ўйнар экансан, рақибни ҳар томонлама ўрганишга ҳаракат қиласан. Ўйлайманки, биз Жанубий Кореяни яхши ўргандик. Уларнинг кучли-кучсиз жиҳатларини биламиз. Қоғозда кореяликлар кучли, бунга шубҳа йўқ, лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади".

Ўз навбатида Жанубий Корея термаси устози Паулу Бентунинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

"Биз ҳар бир рақибга алоҳида ҳурмат билан ёндошамиз. Мепн терма жамоага келганимдан бери доим футболчиларга шуни уқтириб келяпман. Агар ўйин осон бўлади деб ўйласак, хато қилган бўламиз. Футболда энг катта хато бу рақибни менсимаслик. Мен учун ҳар доим навбатдаги ўйин муҳим, битта ўйинни ўтказиб олгач, ундан кейингисини ўйлайман. Филиппин кўпинча икки хил тактикадан фойдаланишини биламиз. Лекин уларнинг энг кучли томони қарши ҳужумларда анча тезкор ҳаракат қилишида".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика