UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  0 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  25 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  9 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  14

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди Янгиликлар

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди

8-14 июнь кунлари Наманган шаҳрида 2023 йили бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқич беллашувлари ўтказилади.

Тошкентдаги йиғин якунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди.

Расмий ўйинлар олдидан Абдусалом Абдумавлонович миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, мухлисларни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилиш муҳимлигини айтиб ўтди. Сречко Катанец жамоани расмий ўйинларга етарлича тайёрлаб, энди натижа қайд этиш вақти келгани таъкидланди.

Футболимиз раҳбари шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан ўтган суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сречко Катанец шу вақт ичида терма жамоамиз билан яхши тайёргарлик ўтагани ва рақибларга қарши максимал эътибор билан ўйнаб натижага эришиш мумкинлигини айтиб ўтди. Қисқа муддат ичида учта ўйинда иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини юқори даражада ушлаш учун тиббий штабга ҳам керакли кўрсатмалар берилди.

Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика