Осиё Кубоги-2019. Жанубий Корея - Қатар учрашувини Равшан Эрматов бошқаради
23 янв 2019 16:19
Янгиликлар
Осиё Кубоги-2019. Жанубий Корея - Қатар учрашувини Равшан Эрматов бошқаради
Аввалроқ, ҳамюртимиз Равшан Эрматов 24 январь куни Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Хитой - Эрон учрашувида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти сифатида ишлаши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
25 январь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея - Қатар учрашувига Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланди, дея маълумот берди ЎФА Матбуот хизмати. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Ма Нинг (Хитой).
VAR - Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи бин Жаҳарий (Сингапур) ва Фу Минг (Хитой).
Жанубий Корея - Қатар учрашуви 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Фикрлар