UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  7 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  8 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  3 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10

Осиё Кубоги-2019. 44 ой олдин бошланган ҳаракат Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. 44 ой олдин бошланган ҳаракат

Осиё Кубоги стартига бир ойдан салгина кам вақт қолди.

Аммо мусобақа сари илк қадам 44 ой олдин ташланганди деса муболаға бўлмайди. Маълумки, ушбу Осиё чемпионатида тарихда биринчи марта 24 терма жамоа иштирок этади. Бунгача Осиё Кубокларида 16та жамоа қатнашиб келаётганди. Навбатдаги мусобақага саралаш биринчи марта 2015 йилнинг март ойида ўтказилганди.

ЖЧ-2018 саралаш баҳсларининг охирги босқичига чиққан омадли 12та жамоа автоматик равишда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Булар - Саудия Арабистони, БАА, Австралия, Қатар, Хитой, Эрон, Япония, Сурия, Таиланд, Ироқ, Жанубий Корея ва Ўзбекистон.

Осиё Кубоги саралашининг 3-босқичида 24та терма жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Бир йилдан сал кўпроқ давом этган вақт мобайнида саккизтадан ўйин ўтказган жамоалар орасида Ливан, КХДР, Ҳиндистон, Қирғизистон, Иордания, Вьетнам, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Туркманистон, Филиппин ва Яман терма жамоалари ҳам мусобақа йўлланмасини қўлга киритишди.

Саралашда умумий ҳисобда 252та ўйин ўтказилди, дарвозаларга жами 820та гол урилди. Ушбу Осиё Кубогида учта дебютант бор. Яъни, Қирғизистон, Филиппин ва Яман ўз тарихларида биринчи бор мусобақанинг финал босқичида иштирок этишади. Яна шуни айтиш лозим, Осиё Кубоги тарихда иккинчи бор БААда ташкил қилиняпти. Биринчиси 1996 йил шу мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда Саудия Арабистони ғолиб чиққанди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика