Эрон пойтахтида бўлиб ўтган баҳсда ЖЧ-2014 саралашидаги рақибимиз Сурияга қарши майдонга тушишди. Ўйинда ҳисобни сурияликлар 47-дақиқада очишди. Иордания эса 10 дақиқа ўтгач жавоб тўпини киритди. Учрашув 1:1 ҳисобида тугади.
Айни пайтда Иордания саралашнинг "А" гуруҳида 4 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўриндаги Уммонда 6 очко бор. Сурия эса бугун ўзининг илк очкосини қўлга киритди. Гуруҳ аутсайдери ҳисобланган Сингапурда очко йўқ.
Иордания 28 август куни Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўйинлар 6 ва 10 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.