UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  0 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  6 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136

Осиё Кубоги-2015. БАА - Қувайт баҳси ўтказилмади Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015. БАА - Қувайт баҳси ўтказилмади

Бугун навбатдаги Осиё чемпионатига старт берилади.
Мусобақанинг очилиш учрашуви Австралия ва Қувайт терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. "С" гуруҳида баҳс олиб борадиган БАА термаси мусобақа олдидан ўзининг охирги учрашувини Қувайтга қарши ўтказиши лозим эди. Бироқ битта сабаб туфайли ўртоқлик ўйини ўтказилмай қолди.

Гап шундаки, Канберрада бўлиши керак бўлган баҳс олдидан иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишди. Футболчилар ўйинни бошлашга тайёр туришганди, бироқ БАА бош мураббийи Маҳди Али рақиб жамоа ходими ўйинни видеоёзувга туширмоқчи бўлганини кўргач, ўртоқлик ўйини ўтказишдан бош тортди.

Шундан сўнг ўртада бироз тушунмовчилик юзага келди. Қувайтликлар бу оддий ўртоқлик ўйини бўлса, биз видеога олиб кейинчалик ўз футболчиларимизнинг ҳаракатини ўрганиб чиқмоқчимиз дегани билан Маҳди Али бунга кўнмади ва шогирдларини майдонга туширишдан бош тортди. Натижада назорат баҳси ўтказилмай қолиб кетди. Эслатиб ўтамиз, БАА термаси ўз гуруҳида Эрон, Баҳрайн ва Қатарга қарши баҳс олиб боради.

Х.Холиқов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика