UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  0 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  30 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  22 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

Осиё футболи юлдузлари. Али Дайи Янгиликлар

Осиё футболи юлдузлари. Али Дайи

Эронлик 48 ёшли Али Дайи ўз терма жамоаси учун 100тадан кўп гол урган футболчи ҳисобланади ҳамда бу борада унинг номи Пеле, Ференц Пушкаш, Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан бирга тилга олинади.

Али Дайи Эрон терма жамоасида 149 ўйинда майдонга тушиб, 109та гол урган. У футболчилик фаолиятини "Истиқлол Ардабил", "Таксирани", "Банк Тежарат", "Персеполис", "Ал Садд", "Арминия", "Бавария", "Герта", "Ал Шабаб", "Саба Баттери", "Сайпа" каби клубларда ўтказган.


Али Дайи катта футболдаги илк қадамларни 1988 йилда қўйган. 1994 йил унга "Персеполис" мураббийлари қизиқиб қолиб дарҳол клубга таклиф этишади. Шу билан Дайининг ҳаёти тубдан ўзгариб кетади ва профессионал футбол нималигини ҳис қила бошлайди. 


Ёш ҳужумчи учун айниқса "Персеполис"даги 1995-96 йилги мавсум яхши кечади. Дайи шунингдек 1996 йилги Осиё Кубогида ҳам ўзини кўрсатади ва мухлисларга Осиёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири сифатида танилади. 

Эрон термаси Осиё Кубоги-96да Али Дайининг голлари сабаб аввалига Саудия Арабистони, кейин Жанубий Корея каби кучли рақибларни мағлуб этади. Айниқса кореяликлар билан кечган 6:2 ҳисобидаги чорак финал ўйинида Али Дайи тўртта гол уришга муваффақ бўлади. 

"Мана шу ўйин менинг фаолиятимни тубдан ўзгартириб юборганди, - дейди эронлик тўпурар. - Осиё Кубогидан сўнг мен Европа эшиклари очилди, Германияга йўл олдим ва ўша ерда ўйнай бошладим". Умумий ҳисобда Али Дайи 1996 йилги Осиё чемпионатида 8та гол уришга муваффақ бўлади.


Али Дайи Германиянинг "Арминия" клубига бориб қўшилган пайт 28 ёшда эди. У бир мавсум ушбу жамоа сафида тўп тепгач, дарҳол "Бавария" эътиборини қозонади ва мавсум якунида Мюнхенга йўл олади. 

Али Дайи "Бавария" таркибида Европа чемпионлар лигасида ўйнаган илк эронлик футболчи сифатида тарихга киради. Қолаверса, жамоаси билан Бундеслигада ғолиб чиқади. 1999 йилнинг ярмида у "Бавария"ни тарк этиб, "Герта" сафига бориб қўшилади. Ва шу йили Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилади. 

Дайи фаолиятининг уч йилини Германия пойтахтида ўтказган. У "Герта" сафида чемпионлар лигаси баҳсларида майдонга тушиб, "Челси" ва "Милан" дарвозасига чиройли голлар уради. 

"Мен Германияда яшаб жуда кўп нарсани ўргандим, - деб хотирлайди Али Дайи. - Шулардан энг муҳими, бу жамоада тартиб-интизом биринчи ўринга қўйилишидир".


Эронлик тўпурар ЖЧ-98 ва 2000 йилги Осиё Кубогида ҳам ўзини кўрсата олган. Хусусан 2000 йилнинг ўзида терма жамоаси учун 20та гол уришга муваффақ бўлади. Аммо орадан икки йил ўтиб Али Дайи жаҳон чемпионатида қатнаша олмайди. Чунки саралашнинг плей-офф баҳсида Эрон Ирландияга ютқазиб қўяди.


2003 йилнинг охирларида Эрон Ливанга қарши баҳс олиб боради. Ўйиннинг 85-дақиқасида Али Дайи рақиб дарвозасини ишғол этади ва бу гол унинг учун терма жамоадаги 100-голга айланади. Шундан сўнг Али Дайи номи афсонавий Ференц Пушкаш билан бир қаторда тилга олина бошлайди. 

У терма жамоа учун охирги голини 2006 йилнинг март ойида Коста-Рика дарвозасига киритган. "Ҳамма голларим Эрон халқи учун, мен учун эмас, агар жамоадошларим ва мухлислар кўмаги бўлмаганида мен бунча кўп ура олмасдим", - дейди Али Дайи.

Вақт ўтиб унинг рекордини кимдир янгилай оладими? Собиқ футболчи бу саволга жавоб берар экан шундай дейди: "Футболда ҳамма нарса янгиланиб бормоқда, шундай экан бир кун келиб бу рекорд ҳам янгиланиши мумкин".

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика