UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  0 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  13 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  2 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  12 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  4 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  16 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  3 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  49

Осиё футболи. Уммон терма жамоасига янги мураббий тайинланди Янгиликлар

Осиё футболи. Уммон терма жамоасига янги мураббий тайинланди

Уммон футбол ассоциацияси мураббийлик фаолиятини якунлаган Пим Вербек ўрнига бошқа мутахассис топди.

Бундан буён терма жамоани голландиялик мураббий Эрвин Куман бошқаради. Кеча ушбу мутахассис билан икки йиллик расман шартнома тузилди. Маълумки, уммонликларнинг аввалги бош мураббийи Пим Вербек Осиё Кубогидан кейин ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. 

Эрвин Куман бунга қадар Туркиянинг "Фенербаҳче" клубида ишлаб келаётганди. Унинг укаси Рональд Куман айни пайтда Голландия термаси устози ҳисобланади. Эрвин Куман ўз пайтида терма жамоаси сафида мувааффақиятли тўп тепган. У Евро-88 ғолиби ҳисобланади ҳамда ЖЧ-90да иштирок этган. 

Мураббийлик фаолиятини эса 2001 йил ПСВда бошлаган ва бу клубнинг U-21 футболчиларига устозлиқ килган. Шунингдек, Эрвин Куман "Фейеноорд"да ҳам маълум муддат ишлаган. У 2008-2010 йиллар оралиғида Венгрия терма жамоасини бошқарган. "Фенербаҳче"дан олдинги иш жойи эса "Эвертон" бўлганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика