UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  8 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  2 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  86 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  53 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  2 20:24Қизларга футзал керак  13

Осиё футболи. Далич Эрон учун қимматлик қиляпти Янгиликлар

Осиё футболи. Далич Эрон учун қимматлик қиляпти

ЖЧ-2018 қаҳрамонларидан бири Златко Даличга кўплаб жамоаларнинг қизиқаётгани бор гап.

Эрон сайтларидан бирининг ёзишича, футбол федерация раҳбарияти хорватиялик мураббийга таклиф билан чиққан, бироқ Далич сўраган маош уларни қониқтирмаган. Хорватия мундиалда иккинчи ўринни олганидан сўнг ушбу мураббийга бўлган қизиқиш ниҳоятда ортиб кетди. Даличга Эрондан ташқари Япония, Миср ва Ўзбекистон ҳам қизиқяпти деб ёзади Эрон нашри.

Лекин Далич форсларнинг таклифига йиллик маошим 5 миллион доллар бўлади деб жавоб берди. Бу эса Эрон учун қимматлик қиляпти. 51 ёшли мутахассис бу ҳақда шундай деди: "Хоҳлайсизми-йўқми, мен дунёда Дидье Дешамдан кейин иккинчи мураббийман. Аммо мен сўраётган маош айрим мураббийлар олаётган пул олдида жуда кичик миқдор, холос. Ишонинг, пул ҳаммага керак, лекин мен учун бирламчи ўринда эмас. Менинг шундоқ ҳам Хорватия билан икки йиллик шартнома бор, балки қолиб охиригача ишларман. Лекин март ойида жаҳон чемпионатидан сўнг кетаман деб ўз-ўзимга айтиб қўйгандим".

Шу ўринда савол туғилади: Эрон нима учун Златко Даличга қизиқиб қолди? Гап шундаки, португалиялик мураббий Карлуш Кейруш ҳали форслар билан янги битимга имзо чеккани йўқ. Бу эса Эроннинг бошқа вариантлар устида ҳам бош қотириши лозимлигини кўрсатмоқда. Шу боис ҳам федерация Далич билан музоакара ўтказишга уриниб кўрди. Бундан ташқари, хорватлар Эрон учун ниҳоятда омадли мураббийлар ҳисобланади.

Масалан, ҳозирги пайтда Эрон U-23 терма жамоасини Златко Кранчар бошқармоқда ва Осиё ўйинларига тайёрламоқда. Бранко Иванкович шу мавсум "Персеполис"ни чемпионлик шоҳсупасига бошлаб келди. Терма жамоанинг 1998 йилги жаҳон чемпионатида қатнашишига Томислав Ивичнинг қўшган ҳиссаси катта бўлганди. 1994-95 йил эса Станко Поклепович икки бор "Персеполис" билан чемпионликни нишонлаган. Агар Кейруш барибир кетадиган бўлса, унда Эрон бошқа бир хорватиялик мураббий Славен Биличга таклиф билан чиқади. Ушбу мураббий ҳозирда ҳеч қаерда ишлаётгани йўқ. Унинг охирги жамоаси "Вест Хэм" бўлганди. Нима бўлган тақдирда ҳам Эрон ФФ тез орада бош мураббий масаласини ҳал қилиб олмоқчи.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика