UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  5 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  8 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  12 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 саралаш баҳслари механизмини тасдиқлади Янгиликлар

Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 саралаш баҳслари механизмини тасдиқлади

Осиё Футбол Конфедерацияси 29 ноябрь куни Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган Қўмита йиғилишида ЖЧ-2018 1-саралаш босқичи қуръаси санасини ва саралашнинг механизмини тасдиқлади.
Аввалроқ Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 саралаш баҳслари механизмига бир қатор ўзгартиришлар киритгани ва унга кўра ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралаш баҳслари бирлаштирилгани ҳақида маълумот берган эдик.

ОФК тасдиқлаган қарорга кўра, ЖЧ-2018 Осиё қитъаси саралаш баҳслари 1-босқич ўйинларидан бошланади. Ушбу босқичга қуръа ташлаш маросими эса 10 февраль куни бўлиб ўтади. Аммо, мазкур босқичда нечта жамоа иштирок этиши ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида қатнашиш учун берилган заявкалар сонидан сўнг аниқ бўлади. Агар, ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида айни дамда ОФК тасарруфига кирувчи барча 47та терма жамоа иштирок этиш истагини билдирса, 1-саралаш босқичида 14та жамоа 7та жуфтликка бўлинган ҳолда иштирокини бошлайди. Уй-сафар тизимида ўтадиган мазкур босқич ўйинлари 12 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади. Ушбу жуфтликларда ғалаба қозонган жамоалар эса навбатдаги босқичга йўл олади. Агарда, саралаш баҳсларида иштирок этиш учун берилган заявкалар сони 40тадан ошмаса, у ҳолда 1-саралаш босқичи ўтказилмайди.


Заявкалар сони

1-саралаш босқичи учун заявкалар сони

(қуйи рейтингдан)

2-босқичга автоматик йўл оладиган  жамоалар сони

1-босқич ғолиблари + 2-босқичда иштирок этадиган жамолар

47

14 (рейтинг 34-47)

33

7+33=40

46

12 (рейтинг 35-46)

34

6+34=40

45

10 (рейтинг 36-45)

35

5+35=40

44

8 (рейтинг 37-44)

36

4+36=40

43

6 (рейтинг 38-43)

37

3+37=40

42

4 (рейтинг 39-42)

38

2+38=40

41

2 (рейтинг 40-41)

39

1+39=40



Агар 1-босқич саралаш баҳслари ўтказилмаса, иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 17 апрель куни бўлиб ўтади. Ушбу босқичда 40та жамоа ҳар бир гуруҳда 5тадан 8 гуруҳга бўлинган ҳолда курашни давом эттирадилар. Ушбу босқичда ҳам ҳар бир жамоа «уй-сафар» тизимида баҳслашадилар. Яъни ҳар бир гуруҳда жамоалар жами 8тадан учрашув ўтказадилар. Гуруҳдаги жамоалар сони тоқ бўлгани учун, ҳар бир турда 2тадан учрашув ўтказилади ва бир жамоа дам олади.

ОФК тақвимига кўра, ушбу гуруҳ ўйинлари 2015 йилнинг 11 июнидан 2016 йилнинг 29 март кунигача бўлиб ўтади. Тур ўйинлари бўлиб ўтадиган саналар эса қуйидагича: 11 июнь (1-тур), 16 июнь (2-тур), 3 сентябрь (3-тур), 8 сентябрь (4-тур), 8 октябрь (5-тур), 13 октябрь (6-тур), 12 ноябрь (7-тур), 17 ноябрь (8-тур), 24 март (9-тур) ва 29 март (10-тур).

Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган 8та жамоа ва энг яхши иккинчи ўринни қўлга киритган яна тўрт жамоа Осиё Кубоги-2019 гуруҳ босқичига автоматик равишда йўлланмани қўлга киритадилар ва ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун 3-саралаш босқичида курашни давом эттирадилар. Иккинчи босқичда сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар эса ОК-2019 финал босқичининг қолган 12та йўлланмаси 4тадан 6та гуруҳга бўлинган ҳолда курашни давом эттирадилар. Ушбу 6та гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ОК-2019 финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. Эслатиб ўтамиз, ОК-2019 финал босқичида аввалгидек 16та эмас, 24та жамоа иштирок этиши тасдиқланган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика