UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  0 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  21 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  40 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0

Осиё чемпионати (U22)даги рақибларимиз тайёргарликни бошлашди, биз эса... Янгиликлар

Осиё чемпионати (U22)даги рақибларимиз тайёргарликни бошлашди, биз эса...

Январь ойида биринчи марта бўлиб ўтадиган 22 ёшгача бўлган терма жамоаларнинг қитъа чемпионатига тайёргарлик кўришни рақибларимиз бошлаб юборишган.
Уммонда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган 22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоамизга тўхталсак. Айни пайтда ушбу мусобақада қайси терма жамоамиз қатнашиши ҳақида расмий маълумот йўқ. Бўлганда ҳам бирор тайёргарлик ишлари олиб борилмаяпти. Ўтган йили бўлиб ўтган саралаш беллашувларида Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўйинчилар майдонга тушишганди. Таркиб 1991 ва 1992 йилларда таваллуд топган футболчилардан шакллантирилганди. Аслида шу йилнинг ёз фаслида бўлиб ўтиши зарур бўлган турнирни ОФК келаси йилнинг январь ойига кўчирди. Шундан кейин бу турнирга тайёргарлик қандай бўлиши ва унда кимнинг иштирок этиши мавҳум бўлиб қолмоқда. Евстафеев энди ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионати саралаш беллашувларига ҳозирлик кўриш билан банд. Ёки ёзда Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган ёшлар терма жамоаси учун халқаро мактаб вазифасини ўтаб бериши мақсадида Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётган терма жамоани унга юбориш мумкин. Бироқ бошқалар 2 ёш катта футболчилар билан иштирок этиб, бизни доғда қолдирган тақдирда навбатдаги мусобақа олдидан рейтингдаги ўрнимиз кескин тушиб кетиши мумкин. Чунки ОФК ёшлар ўртасидаги турнирлар учун саватларни жамоаларнинг аввалги чемпионатдаги натижалари асосида тузиб чиқади. Бундай ҳолатда 2016 йил Рио де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиадага саралаш вазифасини ўтаб берадиган навбатдаги мусобақада ўта қийин гуруҳдан ўрин олиш қолишимиз эҳтимоли катта бўлади. Бошқа тарафдан эса 1991 ва 1992 йилларда туғилган футболчилар бу йил умуман йиғилишмаган. Қисқаси, “Терма жамоалар маркази” бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал этиши даркор. Акс ҳолда, Уммондаги салбий натижа навбатдаги Олимпиадага боришимизга тўсиқ қўйишни бошлайди. Эҳтимол, 1991 йилдан кейин турли йилларда таваллуд топган ҳақиқий терма жамоа ташкил қилинар. Яъни, 1992, 1992, 1993 ва 1994 йилларда туғилган энг маҳоратли футболчиларни бир жамоага жамлаб, иккинчи терма жамоа ташкил этилар. Бу ҳам анча фойдали бўларди, ҳам жамоа савияси юқорироқ бўлиши турган гап.

Уммонда терма жамоамиз гуруҳ ўйинларини Сиб шаҳрида жойлашган стадионда ўтказади. Бу шаҳар пойтахт Маскатга яқин. Рақиблардан Ироқ жиддий тайёргарликни бошлаб юборган. Улар аввалги ойда Баҳрайнни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Шу ойда Индонезия, Қувайт ва Ливия билан халқаро турнирда тўқнаш келишади. Саудия Арабистони терма жамоаси баъзи-баъзида йиғин ўтказяпти. Уларда таркиб “Ал Аҳли” ва “Ал Иттиҳод”дан йиғилган ўйинчилар эвазига шакллантирилган. Португалиянинг “Бейра Мар” ва “Лейрия” клубларида ўйнаётган футболчилар ҳам бор. Хитойнинг тайёргарлиги ҳақида бирор маълумот мавжуд эмас. Терма жамоамиз 12 январда Хитой, 14 январда Ироқ ва 16 январь куни Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика