Осиё чемпионати (U-22). Икки гуруҳда 3-тур бўлиб ўтди ёхуд мезбон чорак финалга чиқа олмади

Narzulla Saydullayev
15 янв 2014, 22:57
Уммондаги (U-22) Осиё чемпионатида иккита гуруҳ ўйинлари якунланди.
"В" гуруҳида сўнгги турда Яманни мағлуб этган Сурия гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. КХДР билан дуранг ўйнаган БАА эса иккинчи поғонадан кейинги босқичга чиқди.

Сурия - Яман 1:0
КХДР - БАА 0:0
 
  "B" гуруҳиЎЮДМТ-НО
1Сурия32103-17
2БАА31202-15
3КХДР31113-24
4Яман30031-50


"А" гуруҳида эса мусобақа мезбони иштирокни гуруҳ босқичида якунлаши маълум бўлди. Уммон бугун Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Корейслар 7 очко билан гуруҳда биринчи бўла олишмади. Сабаби сўнгги турда Мьянмани 6:1 ҳисобида "савалаган" Иордания тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи бўлди. Иордания ва Жанубий Корея ўзаро дуранг ўйнашганди.

Мьянма - Иордания 1:6
Уммон - Жанубий Корея 0:2
 
  "A" гуруҳиЎЮДМТ-НО
1Иордания32108-27
2Жанубий Корея32106-17
3Уммон31024-33
4Мьянма30031-130


Чорак финалда Сурия - Жанубий Корея, Иордания - БАА жуфтликлари кураш олиб боришади.

Эртага "C" ва "D" квартетларида ҳам сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳлардан Ироқ ва Австралия жамоаларининг биринчи ўринни олишлари маълум. Қолган икки йўлланма эгалари эртага маълум бўлади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлари 16 январь куни Саудия Арабистонига қарши ўйинда мағлуб бўлишмаса (ғалаба ёки дуранг) чорак финалга чиқишади. Агар бу вазифа уддаланса чорак финалда вакилларимиз Австралияга қарши ўйнашади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia