UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  4 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  4 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  4 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2

Осиё чемпионати (U-16). Қитъамиздан ЖЧ-2019га борадиган 4 жамоанинг номи маълум! Янгиликлар

Осиё чемпионати (U-16). Қитъамиздан ЖЧ-2019га борадиган 4 жамоанинг номи маълум!

Малайзияда 16 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирокида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Якунига етган чорак финал учрашувларидан сўнг Осиё қитъасидан ЖЧ-2019 финал босқичида иштирок этадиган 4та омадли терма жамоанинг номи маълум бўлди. Япония ва Тожикистондан сўнг Жанубий Корея ва Австралия ўсмирлар терма жамоалари ҳам мундиал чиптасини қўлга киритишди. 

Яшил қитъа вакиллари чорак финалда Индонезиядан 3:2 ҳисобида устун келишди. Кореяликлар эса муросасиз баҳсда ҳиндистонлик тенгқурларини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Пайшанба куни ўтказиладиган ярим финалда Австралия - Япония, Тожикистон - Жанубий Корея жуфтликлари финал йўлланмаси учун майдонда саф тортишади. 

Маълумот учун, ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал босқичи 2019 йили Перу давлатида бўлиб ўтади.  

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика