"Осер" Франция Биринчи лигасига йўл олди!
30 май 2022 00:53
Янгиликлар
"Осер" Франция Биринчи лигасига йўл олди!
Франция чемпионтининг 1- ва 2-лигалари ўртасида ўтиш учрашуви ўтказилди.
Ўтиш ўйинида Лига 1 да 18-ўринни эгаллаган "Сент-Этьен" ҳамда Лига 2 нинг 3-ўрин соҳиби "Осер" ўзаро беллашди.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жавоб ўйинида Амза Сахининг 51-дақиқада киритган голи билан "Осер" жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Бироқ Махди Камара 76-дақиқада Кривеллининг узатмасидан унумли фойдаланиб, тарози паллаларини мувозанатга келтириб қўйди. Шу тариқа, иккинчи ўйиннинг асосий вақти ҳам биринчиси сингари 1:1 ҳисобида поёнига етди. Қўшимча вақтларда ҳам таблодаги рақамлар ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса 5:4 ҳисобида "Осер" клуби зафар қучиб, асосий дивизонга йўлланмани қўлга киритди. "Сент-Этьен" эса иккинчи лига сари равона бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар