UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  1 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  2 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

Ўртоқлик учрашуви. "Оқ-тепа" - “Истиқлол” 4:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Оқ-тепа" - “Истиқлол” 4:0

Кеча "Оқ-тепа" навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Учрашувдан олдин 1979 йил Украина осмонида авиаҳалокатга учраган "Пахтакор" жамоаси аъзоларининг хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланди.

“Истиқлол”га қарши кечган беллашувда “Оқ-тепа” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мураббийлар штаби ҳар бир бўлимда тўлиқ янги таркибни кўздан кечиришди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган футболчилар меҳмонлар дарвозасини бир бор ишғол қилган бўлса, танаффусдан сўнг ҳаракат қилган ўйинчилар “Истиқлол” дарвозасини уч марта нишонга олишди.

Эслатиб ўтамиз, "Оқ-тепа" навбатдаги назорат учрашувини индинга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ИСТИҚЛОЛ” – 4:0 (1:0)
“Оқ-тепа”:
Элдор Исабоев, Фаррух Йўлдошев, Ином Отабоев, Мақсуд Ҳайитов, Марат Қудратов, Собир Усмонхўжаев, Умид Боқиев, Сардор Соипов, Иззатилла Абдуллаев, Берумий Абдунабиев, Соҳиб Абдуллаев.
Захирадан тушганлар: Асилбек Омонов, Нодир Тешабоев, Сергей Прохоров, Темур Турдиев, Саиджон Топилов, Шоҳруҳ Пирназаров, Зафар Қорақулов, Зокир Мирзааҳмедов, Сардор Аҳмадалиев, Сергей Рекун, Феруз Бобоқулов, Сарвар Шоғуломов.
Голлар: Сардор Соипов, Сергей Рекун (2та), Сарвар Шоғуломов (пенальтидан).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика