Ўртоқлик учрашуви. “Машъал” – “Қизилқум” – 2:0

Narzulla Saydullayev
16 фев 2014, 08:56
Янги мавсумга тайёргарликни пойтахтда давом эттираётган “Машъал” ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини “Қизилқум”га қарши ўтказди.
Назорат беллашуви “Обод” стадионида бўлиб ўтди ва бунда муборакликлар рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўйиндаги ҳар иккала голни касбилик ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев киритди. Шуни айтиш лозим, мазкур баҳсда “газчилар” рақибга нисбатан ўйин томонлама устунлик қилишди. Энди жамоамиз навбатдаги баҳсни ПФЛ Кубоги доирасида “Динамо”га қарши ўтказади. 17 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 11:00да “Чиғатой” сунъий майдонида бошланади.

15 февраль. Ўртоқлик учрашуви.

МАШЪАЛ – ҚИЗИЛҚУМ – 2:0

“Машъал”:
Санжар Қувватов, Саламат Қутибоев, Сирож Ҳамроев, Шерзод Файзиев, Жамшид Ҳасанов, Зафар Тўраев, Аббос Омонов, Мирзоҳид Ғофуров, Отабек Нарзуллаев, Мўйдин Мамазулунов, Зоҳир Қўзибоев.

Голлар: З.Қўзибоев (2та).

Бош ҳакам: Д.Каримов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›