UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  15 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

“Орол” сафарда “Хоразм”дан мағлубиятга учради Янгиликлар

“Орол” сафарда “Хоразм”дан мағлубиятга учради

Муболаға эмас, Урганч ва Нукус шаҳри жамоалари ўртасидаги ўйин доимо қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтади.
Буни ўзига хос “дерби” деб аташ мумкин. Ушбу жамоаларнинг бу галги учрашуви ҳам юқори савияда ўтди.
  
Умуман олганда, бундан бир неча кун олдин бўлиб ўтган 1-турда нукусликлар “Аланга” жамоаси устидан жуда йирик, 9:0 ҳисобида ғалаба қозониб, шов-шувга сабаб бўлганди. Бу “Орол”нинг жорий йилги мавсумда ниятлари жиддий эканлигидан далолат эди, гўё. Бироқ, жамоанинг сафардаги илк учрашуви ушбу фикр-мулоҳазани чиппакка чиқарди.
  
Тўғри, беллашувнинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар устунликни ўз қўлларига олишга уриниб кўришди. Бироқ, урганчлик футболчилар бунга йўл қўйишмади. Бўлим ўрталарига келиб мезбонлар майдондаги устунликга эга бўлишди. Илк хавфли ҳужум ҳам Вали Султонов шогирдлари томонидан амалга оширилиб, тўп дарвозага киритилиши билан якун топди. 25-дақиқада Шаҳзод Манноновнинг нукусликлар жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини Ниҳомжон Норов боши билан Улуғбек Янгибоев қўриқлаётган дарвоза тўрига йўллади. Бир дақиқа ўтар-ўтмас Шаҳзоднинг жарима зарбасини эса дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди. Учрашувнинг 30-дақиқаси мезбонлар учун яна омадли келди. Темур Исмоилов иккинчи тўпни нукусликлар дарвозасига йўллади. Албатта, ўйиннинг бундай тус олишини меҳмонлар кутишмаганди. Шу жиҳатдан, улар вазиятни ўзгартириш мақсадида қатор қарши ҳужум уюштиришга эришишди. Ўз навбатида Жавлон Пиримбетов, Наврўз Хаиповлар тўп киритиш имкониятидан унумли фойдалана билишмади. Очиғи, урганчликлар дарвозабони Ғайрат Ўдаевнинг маҳорати  бунга йўл қўймади.
  
Иккинчи бўлим ҳам ҳужумкор руҳда ўтиши билан биринчисидан қолишмади. Жамоалар қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Шунга қарамай, меҳмонлар ҳам, мезбонлар ҳам ҳисобни  бошқа ўзгартира билишмади. Шу тариқа, “Орол” футболчилари уйларига мағлубият аламида йўл олишди.
  
Вали СУЛТОНОВ (“Хоразм” жамоаси бош мураббийи):  - Бу учрашув ҳужумкор  тарзда кечди. Шогирдларим кўрсатмаларимга тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳаракат қилишди. Асосийси, меҳмонларнинг ўйин услубини изчил ўрганганимиз ва шунга яраша тайёргарлик кўрганимиз туфайли муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларимизга чиройли ғалабани туҳфа этганимиздан жуда хурсандмиз.

“Хоразм” (Урганч) – “Орол” (Нукус) – 2:0 (2:0). Янгибозор тумани марказий ўйингоҳи.
Ҳакамлар:
И. Гормашев (Тошкент), А. Калинин (Қарши), З. Эшбоев (Қарши), А. Алимов (Урганч).
“Хоразм” :  Ғ. Ўдаев, Ш. Маннонов, А. Ҳусинов, Ж. Отажонов, Т. Исмоилов, М. Абдуллаев, М. Қуронбоев (М. Қудратов, 86), Р. Байрамов (С. Жуманиёзов, 46), Н. Норов (Ж. Эгамов, 82), И. Хайров (Т. Бекчанов, 62), М. Қурёзов (Х. Қурёзов, 88).
“Орол” : У. Янгибоев, Е. Сейтназаров (Н. Таласбоев, 57), Ж. Пиримбетов, А. Реимов, М. Қарлибоев(Ш. Қуттибоев, 71), Д. Низанов, Н. Хаипов(А. Рўзимов, 55), М. Абдумуратов, М. Авезниёзов И. Сейтназаров, А. Илёсов(Ш. Каримбоев, 84).
Тўпларни Н. Норов (25), Т. Исмоилов (30) киритишди.
Огоҳлантиришлар: Ж. Отажонов (35), Т. Исмоилов (76), С. Жуманиёзов(85) – И. Сейтназаров(15), М. Абдумуратов(29), М. Авезниязов(32), Д. Низанов(70).
Назоратчи: М Шарипов (Бухоро).


   
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика