UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмади Янгиликлар

"Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмади

Теглар :  ОрдабасиҚайрат
Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қозоғистон Премьер-лигасининг 3-турида Чимкентнинг "Ордабаси" клуби Олма-Отанинг "Қайрат" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қизиғи шундаки, мезбон клуб раҳбарлари жамоани қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган ОАВ вакилларини стадионга киритмаган. Бу ҳақда таниқли блогер Арман Пирманов маълум қилди.

Пирмановнинг ўзи ҳам "Ордабаси"да фаолият юритади. Аммо раҳбарият жамоага PR керак эмас деган важ билан ўйинга келган блогерларга рухсат бермаган.

“Биз бир кун олдин аккредитация учун рўйхат тақдим этдик. Улар эртага ҳаммаси тайёр бўлишини айтишди. Эртага эса “Ордабаси”га реклама керак эмас, усиз ҳам ривожланганмиз”, дея бизни киритишмаяпти. “Ўзим “Ордабаси”да ишлайман ва бу воқеадан сўнг, эҳтимол, ишимни ташлайман”, — деди Арман Пирманов Instagram'даги саҳифасида.

Маҳаллий блогер Чимкент клубининг бундай гапларни айтиши ақлга сиғмаслигини, айтди.

"Мен мамлакатдаги энг машҳур YouTubeр'ларни олиб келдим, улар ўз каналлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бепул реклама қилишга рози бўлишди. Бундай фуқароларнинг ҳаммасини бир жойга жамлаганимиздан сўнг атиги бир дақиқага стадионга кира олдик, кейин ҳаммани ҳайдаб юборишди. Бу шармандалик!" - дейди спорт блогери.

У нафақат “Ордабаси”, балки мамлакатнинг барча клубларини ОАВга эътиборни кучайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, беллашувда мезбонлар таркибидаги ягона голга ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев муаллифлик қилди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика