UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:0 (Матнли трансляция)  25 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  14 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  28 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  5 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Ўқувчиларимиз сайтимизнинг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Ўқувчиларимиз сайтимизнинг энг яхшиларини аниқлашди

"Qazayaqli_Adilbay_0808" никидаги ўқувчимиз ташаббуси билан, "СА"ни 3 ёшга тўлиши муносабати бир қатор номинациялар бўйича сўровнома ўтказилди.
Ўқувчиларимиз "championat.asia"нинг энг яхши журналисти, лойиҳаси, мақоласи, интервьюси, янгилиги ва ўқувчиси каби номинацияларда ўз овозларини беришди. 

"Qazayaqli_Adilbay_0808" бошчилигида натижаларни ҳисоблаб чиқдик. Унга кўра барча ғолиблар аниқланди.

Энг яхши журналист йўналишида Хайрулла Холиқов 40 очко тўплаб ғолиб бўлди. Кейинги ўринни Беҳзод Назаров эгаллаган бўлса Нарзулла Сайдуллаев учинчи бўлди. Бу йўналишда ғолиб бўлган Хайрулла Холиқов барча ҳамкасблари учун байрам дастурхонини тузайди.

Хайрулла Холиқов 40
Беҳзод Назаров 30
Нарзулла Сайдуллаев 25
Исломбек Рустамбеков 18
Ҳумоюн Довуров 13
Аброр Қодиров 8
Бахтиёр Ширинов 4
Толибжон Қосимов 4
Миразиз Муродов 4

Ўқувчилар энг яхши мақола деб “Нодирхўжа Юлдашевдан, Аҳмедов манзилига...” номли мақолани танлашди. Кейинги ўринда эса “Тур де Дубай ёхуд виждон...” номли мақола қайд этилди.

Энг яхши лойиҳа йўналишида бирданига икки лойиҳа биринчи ўринни олди. “FIFA.UZ” ва “Мухлис минбари” ўқувчилар томонидан йилнинг энг яхши лойиҳалари деб топилди. Фахрли учинчи ўринни эса ҳар чоршанба куни бўлиб ўтаётган “Зукко мухлис” танлови эгаллади. Овозлар орасида “Алекс Фергюсон автобиографиясининг таржималари” ва “Кеча,бугун,эртага” лойиҳаси ҳам борлигини таъкидлаш лозим.

Сайтнинг “championat.uz”дан “championat.asia”га ўзгаришини ўқувчиларимиз йил янгилиги деб топишди. Шунингдек йил янгилиги сифатида сайт ходимларининг хориждаги мусобақаларни ёритишлари, сайтда биринчи лиганинг онлайн тарзда ёритиб борилгани ва мобил версиянинг қулайлаштирилганини ҳам қайд этиб ўтишган.

Кўпчилик овоз билан Ноил Губановнинг интервьюси сайтда чиққан энг яхши интервьюлар орасида биринчи бўлди. Кейинги ўринларда Япония ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийидан олинган интервью, Миржалол Қосимовдан олинган интервью, Фарҳод Магометовдан олинган интервью, Исломбек Рустамбеков томонидан биринчи лига вакилларидан олинган интервьюлар қайд этилишди.

Кўпчиликнинг фикрига кўра сайтда “Олтин тўп” ва “Йил мураббийи” сўровномасининг ўтишига сабабчи бўлган “FK DAVR” сайтимизда энг яхши ўқувчи деб топилди. “Qazayaqli_Adilbay_0808”, “KANIMEX”, “Zohid”, “Ikroman_uz” ва “Маша ва Медвед” каби ўқувчиларимизга ҳам овозлар беришган. 

 

Сайтимизда ўқувчилар билан биргаликда ташкил этиладиган лойиҳаларимиз давом этаверади. Исталган ўқувчи ўз лойиҳасини "asia@championat.asia" электрон манзилига юбориши мумкин. Улар орасида таҳририятга маъқул келгани амалга оширилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика