UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  5 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5

"Оқ-тепа": Жамоамиз қишги таътилдан бир ойдан сўнг қайтади Янгиликлар

"Оқ-тепа": Жамоамиз қишги таътилдан бир ойдан сўнг қайтади

Юртимизда яна бир футбол мавсуми якунланди.
Март ойининг сўнгги беш кунлигида старт олган Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари роппа-роса етти ой давом этди. Ишқибозларимизнинг хабари бор, мусобақада муносиб равишда қатнашишни мақсад қилган жамоамиз чемпионатни сафарда “Янгиер”ни мағлуб этиш билан бошлади. Шундан сўнг яна уч учрашувда мағлубият нелигини билмадик. Шу тариқа бирин-кетин очколарни қўлга киритиб, биринчи босқични 4-поғонада якунладик. Эътиборлиси, биринчи босқичда якунда олий лигага йўлланмани қўлга киритган “Андижон”нинг тўққиз ўйин давом этган мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйдик. Азамат Абдураимов мураббийлигидаги андижонликлар мавсумдаги илк мағлубиятини Тошкентда “Оқ-тепа” стадионида жамоамиздан қабул қилиб олганди – 3:0.

Ёзги танаффусда “Оқ-тепа”ни бир қатор етакчи ўйинчилар тарк этди. Табиийки, бу ўз-ўзидан иккинчи босқичдаги натижаларимизга ҳам таъсир ўтказди. Аҳамиятлиси, жамоамиз кузги ўйинларда ҳам яна бир бор футбол оммасини ўзига қаратди. Сабаби, энди чемпионатни биринчи ўринда тугатган “Машъал” Тошкентда иродали равишда мағлуб этилди – 2:1. Айтиш жоизки, “газчилар” “Оқ-тепа”га қарши учрашувга қадар 23 баҳсда мағлубият нелигини билмаганди.

Мавсумни 10-ўринда якунладик. Ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган жамоамиз босқичма-босқич кўзланган мақсадларига эришмоқда. Бу йил “Оқ-тепа” замон талабларига жавоб берадиган базага эга бўлди. Базада меҳмон жамоалар истиқомат қилиши учун ҳам барча шароитлар бор.

Жамоамиз аъзолари айни вақтда қишги таътилга чиқиб кетишган. Бош мураббий Александр Токовнинг режасига кўра, янги мавсумга декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигидан тайёргарлик бошланади. 2014 йилнинг январь, февраль, март ойларида босқичма-босқич ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилади. Табиийки, мазкур йиғинлар давомида ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика