"Оқ-тепа": Усмонов умумий гуруҳга қўшилди
29 авг 2013 18:35
Янгиликлар

"Оқ-тепа": Усмонов умумий гуруҳга қўшилди
"Оқ-тепа"нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Хислат Усмонов яна сафга қайтди.
1-босқичнинг 21-турида “Истиқлол”ни қабул қилган "Оқ-тепа" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Мазкур баҳснинг 55-дақиқасида меҳмонлар аъзоси билан тўқнашиб, оёғидан жиддий жароҳат олган Усмонов ортда қолган бир ярим ойни майдондан ташқарида ўтказди. Жароҳатдан бутунлай фориғ бўлган ярим ҳимоячи яна машғулотларга киришди. Дастлаб бир ҳафта давомида якка тартибда шуғулланган Хислат кечадан бошлаб, умумий гуруҳга қўшилди. Биз футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаймиз!
Эслатиб ўтамиз, Усмонов биринчи босқичда 17 учрашувда майдонга тушди. Майдонда 576 дақиқа ҳаракат қилган ярим ҳимоячи ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Хислатнинг зарбаларидан “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоаси азият чекди.

Фикрлар