UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  0 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  94 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14

"Оқ-тепа" сардори Жамшид Юсупов: "Клуб президенти олдимизга Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган" Янгиликлар

"Оқ-тепа" сардори Жамшид Юсупов: "Клуб президенти олдимизга Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган"

Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси Самарқанда "Динамо" меҳмони бўлди ва ортга 4:3 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Ўзбекистон кубогидан ўрин олган "Динамо" ва "Оқ-тепа" учрашувидан кейин меҳмонлар сардори Жамшид Юсупов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Руҳан ва жисмонан ҳар томонлама ҳозирлик олиб боргандик. Биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда ҳам кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Танаффусда мураббийимиз янада аниқроқ ўйнашимизни айтди. Учинчи голни урганимиздан кейин болларни иштиёқи сўнганиданми ёки хотиржамликка берилганиданми дарвозамиздан гол олиб чиқдик. 4:1 дан кейин эса яна ўйинни ташаб қўйдик. Охирги дақиқаларда "Динамо" учта ҳимоячи билан ҳаракат қилиб босимни оширди ва тўртта ҳужумчи билан ҳаракат қилди. Заҳирадан майдонга тушган футболчилар бизга бироз ёрдам бермади. Кейинги учрашувлага янада яхшироқ тайёргарлик кўриб бошидан нолдан ўйинимизни қуришга ҳаракат қиламиз. 

Мақсадимиз қандай? Мавсум бошида тайёргарлик режадагидек кетаётганди. Карантин бошлангач уйда индивидуал тарзда шуғулландик. Клуб президенти олдимизга Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган",- деди Жамшид Юсупов.


Фурқат Пўлатов ёзиб олди 




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика