UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  24 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  99 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  4 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  27 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

"Оқ-тепа": Пешқадам иродали тарзда мағлуб этилди Янгиликлар

"Оқ-тепа": Пешқадам иродали тарзда мағлуб этилди

Ўзбекистон Биринчилигининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
"Оқ-тепа" ўз майдонидаги илк беллашувда 2-турдан сўнг турнир пешқадами бўлиб турган Наманганнинг “Хотира-79” клубини қабул қилди. Учрашув жуда қизиқарли, асабий ҳамда курашларга бой тарзда кечди. Александр Мочинов бошланғич таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, жамоамизнинг кўп йиллик сардори Зокир Мирааҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади. Қолаверса, дастлабки икки баҳсда захирада қолган дарвозабон Асилбек Омонов ҳам тўқсон дақиқа тўп сурди. Бу ўзгаришлар самарасини берди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан сўнг рақибни майдон марказидан деярли ўтказмаган жамоамиз қарши ҳужумларнинг бирида жазоланди. 75-дақиқада ҳимоячиларимизнинг эътиборсизлигидан унумли фойдаланган Ислом Исоқжонов тўпни Омоновнинг устидан ошириб, ҳисобни очди – 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг яна катта куч билан олдинга ташланган футболчиларимиз сўнгги дақиқаларда иродаларини намойиш қилишди. Дастлаб, захирадан майдонга тушган Хуршид Йўлдошев 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда бажарди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга иқтидорли футболчи Алишер Шоғуломов етиб келди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Гол ўйиннинг босимини янада оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Сергей Рекун ғалаба тўпини киритди – 2:1. Шу тариқа “Оқ-тепа” иродали ғалабага эришиб, ҳисобидаги очколар сонини 6тага етказиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 3-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ХОТИРА-79” – 2:1 (0:0)
11 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 846 томошабин.
Бош ҳакам:
Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Жасур Мухторов (Тошкент), Даврон Акмалов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Темур Дўстов (Бухоро).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев (Сергей Рекун, 80), Нодиржон Саъдуллаев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко (Фарҳод Мирааҳматов, 88), Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Хуршид Йўлдошев Набижонович, 65), Маъруф Аҳмаджонов, Саиджон Топилов, Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров.
“Хотира-79”: Лочин Долимов, Мақсуд Ҳайитов, Собит Воҳидов, Комил Қўчқоров (Анвар Сиддиқов, 57), Ислом Исоқжонов, Мирзоҳид Собиров, Санжар Асқаралиев, Баҳром Йўлдошев, Омил Мўминов, Ислом Абдуқодиров.
Голлар: Ислом Исоқжонов, 75 – 0:1. Алишер Шоғуломов, 88 – 1:1. Сергей Рекун, 90+4 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ислом Исоқжонов, 31. Омил Мўминов, 39. Ислом Абдуқодиров, 40. Алишер Шоғуломов, 41. Маъруф Аҳмаджонов, 67. Санжар Асқаралиев, 73. Сергей Рекун, 90+1.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика