UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  33 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

"Оқ-тепа": Мавсумни бешинчи марта мағлубият билан бошладик Янгиликлар

"Оқ-тепа": Мавсумни бешинчи марта мағлубият билан бошладик

2006 йилдан буён Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида иштирок этиб келаётган “Оқ-тепа” кетма-кет икки мавсумнинг очилиш учрашувидаги ғалабасидан сўнг, 2015 йилги чемпионатни мағлубият билан бошлашга мажбур бўлди.
Таъкидлаганимиздек, илк бор 2006 йил 1-лигада қатнашганмиз. Мусобақадаги дебют ўйинимиз тақдирини техник ҳисоб ҳал қилган – мағлубият. Биринчи йил чемпионатда етарлича тажриба тўплаган “Оқ-тепа” 2007 йилги илк баҳсни нисбатан кучлироқ рақиб “Сўғдиёна” майдонида ўтказиб, нурсиз дуранг қайд этган.
 
2008 йил Навоийда “Сокол-Учқудуқ”қа йирик ҳисобда имкониятни бой берган бўлсак, орадан икки йил ўтиб, Тошкентда “Спартак” билан дуранг ўйнаганмиз. 2011 йил энди “Локомотив” майдонида ютқазганмиз. Келаси мавсум эса, Наманганда “Косонсой” биздан устун келган. Ниҳоят, 2013 ва 2014 йиллар “Янгиер” ва “Бунёдкор-2” ўз уйларида “таслим” этилди. Бироқ ушбу мавсум мазкур анъана сақланиб қолинмади. Бунга “Пахтакор-2” футболчилари йўл қўйишмади.
 
2006 йил
ОҚ-ТЕПА - НБУ-ОСИЁ - -:+
 
2007 йил
СЎҒДИЁНА - ОҚ-ТЕПА - 0:0
 
2008 йил
СОКОЛ-УЧҚУДУҚ - ОҚ-ТЕПА - 4:1
 
2010 йил
СПАРТАК - ОҚ-ТЕПА - 1:1
 
2011 йил
ЛОКОМОТИВ – ОҚ-ТЕПА – 4:1
 
2012 йил
КОСОНСОЙ – ОҚ-ТЕПА – 3:1
 
2013 йил
ЯНГИЕР – ОҚ-ТЕПА – 0:1
 
2014 йил
БУНЁДКОР-2 – ОҚ-ТЕПА - 1:2
 
2015 йил
ПАХТАКОР-2 – ОҚ-ТЕПА – 2:1
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика