UZ

Сўнгги янгиликлар

"Оқ-тепа": Матбуот анжуманига таклиф қиламиз! Янгиликлар

"Оқ-тепа": Матбуот анжуманига таклиф қиламиз!

Теглар :  Оқ-Тепа
Хабарингиз бор, ўз олдига доим юқори мақсадлар қўядиган "Оқ-тепа" бу йил ҳам жиддий ўзгаришларга қўл урди.

Хусусан, илгари юз бермаган ҳолат «Оқ-тепа» таркибида хорижлик футболчилар тўп сурмоқда. Самуэль Опех ва Миканда Уильям шулар жумласидан. Мавсум аввалида мухлислар ва мутахассислар назарига тушган футболчи Иброҳим Томива Суперлига жамоаси «Қизилқум»га ижарага берилди. Куни кеча эса жамоада испаниялик мутахассис Серхио Мариангели иш бошлади.

28 сентябрь, душанба куни «Оқ-тепа» футбол клуби базасида жамоада тўп сураётган Самуэль Опех, Миканда Уильям ва мураббий Серхио Мариангели иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 11:00 бошланадиган тадбирга барча ОАВ ходимларини таклиф қиламиз, - деб ёзади "Оқ-тепа" матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика