"Оқ-тепа": Ким қанча ўйнади? Ярим ҳимоячилар

Narzulla Saydullayev
11 дек 2013, 12:58
Ушбу мавсум “Оқ-тепа” сафида 12 нафар ярим ҳимоячи рўйхатдан ўтди.

Ярим ҳимоячилар сафида фақатгина бир нафари умуман майдонга тушгани йўқ. Бу мавсум арафасида “Шўртан”дан қабул қилинган Ғулом Раҳмоновдир. Энг кам ҳаракат қилган футболчи Сардор Хуршидов. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Хуршидов 8та ўйинда майдонга тушиб, 383 дақиқа тўп сурди.

Майдонда энг кўп тушган ярим ҳимоячилар Никита Павленко ва Хушнуд Маматовдир. Аммо майдонда ҳаракат қилган дақиқалар борасида жамоамиз сардори Зокир Мирзааҳмедов иккала футболчини ҳам ортда қолдирган – 2919. Мирзааҳмедов ярим ҳимоячилар орасида энг кўп гол урган ўйинчи ҳам бўл олди – 9та. 30 ва ундан ортиқ ўйинларда тўп сурган футболчиларимизнинг сони 6тани ташкил қилди.

Исми-шарифиЎДКГ
Никита Павленко36263934
Хушнуд Маматов36170714
Зокир Мирзааҳмедов35291979
Вадим Ничунаев3222033/12
Азамат Мамажонов32222141
Вадим Любинский3023845-
Хислат Усмонов26117584
Бобур Абдураҳмонов15133421
Ильдар Магдеев13100523
Илҳом Ражабов9108--
Сардор Хуршидов8383--
Ғулом Раҳмонов----


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz