"Оқ-тепа": Ким қанча ўйнади? Ҳимоячилар

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2013, 16:51
Ушбу мавсум “Оқ-тепа” сафида 10 нафар ҳимоячи рўйхатдан ўтди.
Ҳимоячилар сафида фақатгина бир нафари умуман майдонга тушгани йўқ. Бу иккинчи босқич ўйинлари арафасида “Қўқон-1912”дан қабул қилинган Жасур Умаровдир. Энг кам ҳаракат қилган футболчи Маъруф Зокиржонов. “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Зокиржонов 3та ўйинда майдонга тушиб, 188 дақиқа тўп сурди.

Майдонда энг кўп ҳаракат қилган ҳимоячи Алишер Алимовдир. Тошкентнинг “Трамвайчи” клубидан кўчиб ўтган ёш футболчи жароҳат туфайли мавсумнинг дастлабки турларида майдонга туша олмаганди. Жароҳатидан қутилгач “Оқ-тепа”нинг асосий марказий ҳимоячисига айланди. У 33 учрашувда тўп сурди. Ҳисобига 1та гол ёзиб қўйишга ҳам муваффақ бўлди.

ФутболчиларЎДКГ
1Алишер Алимов33255661
2Андрей Шашков2521647/11
3Алексей Локтионов258902-
4Дониёр Усмонов2219094-
5Фаррух Зикрияев1065311
6Абдулазиз Абдуҳамидов106531-
7Шавкат Раимқулов87202-
8Ислом Йўлдошев74032/1-
9Маъруф Зокиржонов3188--
10Жасур Умаров----


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz